Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонун ишчи гуруҳ йиғилишида қизғин муҳокама қилинди

Бугун Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда сенатор, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари доимий комиссиялари раислари, Қўмита ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзолари, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Миллий гвардия, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда бошқа бир қатор вазирлик ва идоралар, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни дастлабки тарзда муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, бугунги кунда халқаро ва минтақавий хавфсизликка таҳдид солаётган хавф-хатарларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини янада ошириш устувор йўналишлардан бири ҳисобланади.
Дунёда бузғунчи тўдалар ва қўпорувчи-террорчи гуруҳларнинг фаоллашуви, ижтимоий-иқтисодий муаммолар, сиёсий ва миллатлараро зиддиятларнинг кескинлашиб бораётгани ҳар биримизни сергаклик ва огоҳликка чорлайди.
Замонавий геосиёсий заминда янгича тенденциялар пайдо бўлаётган, интеграция жараёнлари жадал кечаётган бир вақтда, дунёнинг энг ривожланган давлатлар чегара идоралари хам бошқа субъектларнинг ҳамкорлигисиз мамлакатнинг чегара хавфсизлигини таъминлай олмаслигини эътироф этмоқда.
Шу боис, бугун муҳокама қилинган янги таҳрирдаги Қонун билан Ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилишга масъул бўлган вазирлик ва идораларнинг ўз ваколати доирасида белгиланган вазифаларни бажаришида юзага келаётган қатор муаммо ва тушунмовчиликларга барҳам берилиб, уларнинг ўзаро ҳамкорлиги масалалари аниқ белгилаб қўйилмоқда.
Қонун 9 та боб ва 73 та моддадан иборат.
Йиғилишда Қонун ташаббускори ишчи гуруҳ аъзоларига Қонун нимага хизмат қилиши, унга киритилаётган янгиликлар ҳақида батафсил ахборот берди. Ўз навбатида, вазирлик ва идоралар муҳокама қилинаётган Қонун бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Муҳокамада иштирокчилар томонидан қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришлар бугунги кунда халқаро ва минтақавий хавфсизликка таҳдид солаётган хавф-хатарларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини янада ошириш устувор йўналишлардан бири эканлиги алоҳида қайд этилди.

Text to speech