Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Темурбеклар мактаби” ва Ҳарбий-мусиқа академик лицейи ўқувчиларининг тантанали ваъдасига бағишланган маросим бўлиб ўтди

Тантанали тадбирда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича қўмита раисининг ўринбосари, сенатор Т.Мадумаров, Тошкент шаҳар ҳарбий прокурори адлия полковниги О.Усаров, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси Р.Абдуллаев, фахрийлар, ота-оналар ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этишди.
Мазкур тадбирнинг аҳамиятли томони шундаки, Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 30 октябрдаги ПҚ-349-сон қарорига мувофиқ бу йил Миллий гвардия Темурбеклар мактабига илк бор қабул қилинган ўқувчи-қизлар ҳам тантанали ваъда бериш маросимида иштирок этишди.
Ёшларимиз ўз ота-оналари ва яқинлари гувоҳлигида қилган тантанали ваъдалари юксак фахр ва ғурур рамзи эканлигини хис қилган ҳолда ушбу таълим муассасаларида ҳарбий либос кийган ҳолда ўқишни давом эттириб, етук кадр бўлиб шаклланишлари учун қадам қўйишди.
Тадбир давомида Миллий гвардия қўмондонининг ёшларни тантанали ваъда берганлиги муносабати билан йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди, унда Президентимизнинг Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида иқтидорли ва билимли ёшларга катта ишонч билдираётганлигини алоҳида таъкидлади.
Шу ўринда “Ёшлар ҳам, билдирилган юксак ишончни оқлаб, мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида Миллий гвардиянинг “Бурч, Садоқат, Жасорат” шиорига содиқ қолган ҳолда Ўзбекистон Республикаси халқига ва Президентига садоқат билан хизмат қилади!” дея алоҳида эътироф этилди.
Шунингдек, маросимда иштирок этаётган барча меҳмонларга, аввало фарзандини Ватан ҳимояси йўлида хизмат қилишга шай этиб тарбиялаган ота-оналарга, уларнинг мактабдаги устозларига миннатдорчилик билдирилди.
Ўз навбатида, сўзга чиққан фахрий меҳмонлар ҳам кўзларида олов чақнаб турган ўғил-қизларни тантанали ваъдаси билан қутлаб, Янги Ўзбекистоннинг эртанги истиқболи ёш авлод қўлида эканлигини ёдга олган ҳолда сафда турган ёшлар зиммаларидаги бурч ҳамда масъулиятни муносиб оқлашлари учун, Ватанимиз равнақи ва фаровонлиги учун сидқидилдан билим олишлари зарурлигини таъкидлашди.
Шу билан бирга, мазкур муассасаларда Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан ўқитишнинг янги тизими жорий этилиши натижасида битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этганлиги, хусусан 159 нафар битирувчилардан 155 нафарининг олий таълим муассасига қабул қилинганлиги алоҳида эътироф этилди.
Ота-оналар номидан сўз олганлар эса давлатимиз томонидан ёшлар таълим-тарбияси, уларнинг келажак мақсади ва истиқболи йўлида яратиб берилаётган улкан имкониятларни эътироф этишиб юртбошимизга ўз миннатдорчилигини билдиришди.
Маросимнинг бадиий қисмида Миллий гвардия ҳарбий мусиқа академик-лицейи ўқувчиларининг “Зарбли чолғулар ансамбли”, ҳарбий оркестр жамоаси, шунингдек, Темурбеклар мактаби ўқувчиларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
Тадбир сўнгида 1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи ўқиб эшиттирилди. Унга кўра Миллий гвардия тизимларида ёш авлодга билим бериш ва тарбиялашда самарали фаолият олиб бораётган бир гуруҳ профессор-ўқитувчи ҳамда мураббийлар муносиб тақдирландилар.

Text to speech