Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги ташаббуси билан Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази биносида “Ўқувчи ёшлар билан ишлашнинг инновацион тизими, уларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг замонавий психологик-педогогик усуллари: Муаммо ва ечимлари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.
Тадбирда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари, фалсафа фанлари доктори, полковник С.Мамаюсупов, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва Мактаб таълим вазирининг ўринбосари Ф.Боқийeв, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Т.Чориев ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг маҳаллаларда ижодий жамоалар фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш гуруҳлари раҳбари А.Собировлар иштирок этди. Шунингдек, конференцияда 30 дан ортиқ вазирлик ва идоралар мутахассислари, ҳарбий ва фуқаролик олий таълим муассасалари фалсафа ва фан докторлари, профессор ўқитувчилари ўз маърузалари билан қатнашди.
Реcпублика илмий – амалий конфeрeнсияси:
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий юксалишини таъминлаш;
Вояга етмаганлар ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик содир этилишининг барвақт олдини олиш бўйича таъсирчан механизмини ишлаб чиқиш;
Инспектор – психологлар, маҳалла еттилиги ҳамда мактаб маъмурияти ўқувчи ёшлар билан янгича ишлаш механизмини такомиллаштириш йўналишларида бўлиб ўтди.
Конференция давомида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Олий Мажлиси қонунчилик палатаси, Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети, Ички ишлар вазирлиги Академияси мутахассислари ва профессор ўқитувчилари томонидан “Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг ҳуқуқий, педагогик – психологик асослари”, “Мактаб ўқувчилари виктимлигининг профилактикаси ва уларни зарарли хуружлардан ҳимоя қилишга доир яратилаётган дастурий таъминот тақдимоти”, “Ёшлар орасида радикализмни олдини олишнинг долзарб масалалари”, “Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда таълим ташкилотларининг маҳалла еттилиги билан ҳамкорлиги”, “Миллий гвардия инспектор – психологларининг бугун кунидаги фаолияти: Муаммо ва ечимлар”, “Ўқувчи ёшлар орасида ошаётган жиноятчиликларни ўсиш тенденциясининг сабаблари ҳамда уларнинг ечими” мавзуларида маърузалар қилинди.
Маърузаларда нотиқлар ёшлар билан ишлашда амалга ошириладиган механизмлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтишди. Айниқса улар учун яратиладиган тарбия борасидаги миллий контентлар, платформалар ва дастурий таъминотлар борасида аниқ таклифлар берилди.
Илмий-амалий анжуман давомида ушбу тизимда янги ёндашувлар, инновацион ечимлар, ўзаро ҳамкорлик масалаларини янада кучайтириш борасидаги илмий қарашлар муҳокама этилди. Конференция жараёнлари баҳс мунозарага бой тарзда ўтди ва якунлари бўйича таклиф ва тавсиялар олиниб, амалиётга жорий этилишига келишиб олинди.