Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари шахсий таркибининг ахлоқий-руҳий таъминотини такомиллаштириш йўллари” мавзусидаги тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицерлари билан услубий-амалий ўқув йиғини ўтказилди

Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги, Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамкорлигида пойтахтимиздаги ҳарбий қисмлар ва Олмалиқ шаҳрида жойлашган дала ўқув полигонида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари шахсий таркибининг ахлоқий-руҳий таъминотини такомиллаштириш йўллари” мавзусидаги тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицерлари билан услубий-амалий ўқув йиғини ўтказилди.
Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан ҳамкорликда ўтказилган кўргазмали ўқув йиғини Жамоат хавфсизлиги университети базасида илмий-амалий конференция билан бошланди. Унда профессорлар, тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицерлари ҳамда ҳарбий психологлар ўзларининг соҳага оид долзарб маърузалари билан иштирок этишди. Шундан сўнг университетда бунёд этилган мажмуавий тўсиқлар йўлагида сунъий равишда барпо этилган турли тўсиқлардан ўтиш орқали шахсий таркибнинг ахлоқий-руҳий тайёргарлигини ташкиллаштириш усуллари ўқув йиғини иштирокчиларига ҳавола этилди. Бундан ташқари дала шароитида руҳий енгиллаштириш хонасини жиҳозлаш ва унинг ишини ташкил этиш тартиби ҳақида маълумот берилди. Махсус тактик тайёргарлик машғулотлари давомида сунъий равишда жисмоний ва руҳий зўриқишларни яратиш орқали жанговар вазифани охиригача бажариш кўникмалари махсус йўлакларда кўргазмали тарзда бажарилди.
Шунингдек, ҳарбий хизматчилар томонидан ўзларига ишонч ва қатъиятлиликни ошириш учун хизмат қиладиган жанговар ҳайқириқлари эшиттирилди. Бундан ташқари ўқ отиш тайёргарлиги машғулотлари жараёнида сунъий равишда жисмоний ва руҳий зўриқишларни яратиш орқали шахсий таркибнинг душманга қарши муваффақиятли қарши туриш, билим, кўникма ва малака, жанговар маҳорати ва ўзига ишончи намойиш этилди. Илмий-инновацион ва рационализаторлик ишланмалар кўргазмаси ҳам тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Ўқув йиғини Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигида давом эттирилди. Ҳарбий қисм ҳудудида ахлоқи-руҳий таъминотни ташкиллаштириш ва шахсий таркибни жанговар руҳини оширишга қаратилган маънавият майдончалари ҳарбий хизматчиларни ўзига жалб этди. Тарих ва адабиётни ўзида гавдалантирган кўргазмали чиқишлар орқали руҳий ҳолатни тиклашга қаратилган тадбирлар барчага бирдек манзур бўлди. Ўқув-йиғининг иккинчи куни Мудофаа вазирлигига қарашли олмалиқ дала ўқув полигонида бўлиб ўтди.
Жанговар тайёргарлик машғулотлари давомида ҳарбий хизматчиларни экстремал вазиятдаги ҳаракатларга ахлоқий-руҳий тайёрлашнинг усул ва воситалари тушунтирилиб, руҳий зўриқишни ечишга қаратилган “Психологик тренинглар” кўргазмали тарзда амалга оширилди. Ўқув-йиғини якунлари бўйича мазкур ҳамкорликдаги тадбирларни ҳар чоракда ўтказишга келишиб олинди. Тадбир сўнгида ҳарбий хизматчилар дала-ўқув полигони ҳудудига эзгу ниятлар билан мевали дарахт кўчатларини экишди.

Text to speech