Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

“ЎЗБЕКИСТОНДА ЭТНОСПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ” МАВЗУСИДАГИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ БЎЛИБ ЎТДИ.

    Жорий йилнинг 8 октябрь куни пойтахтимизда бўлиб ўтган мазкур халқаро конференция “Ўзбекистонни этноспорт ва миллий қадриятлар орқали кашф этинг!” шиори остида ўтказилди.

    Халқаро конференция давомида Ўзбекистонда маданий меросларимизни асраш, миллий қадриятларимиз ва урф одатларимиз бўлган миллий спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган муҳим ташаббуслардан бири эканлиги таъкидланиб,  бу соҳадаги ишлар бугунги кунда янги босқичга олиб чиқилаётганлиги тўғрисида сўз юритилди.

     Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва спорт вазири А.Абдуҳакимов ва Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси жаноб Билол Эрдоған  ўртасида Ўзбекистон Миллий этноспорт уюшмасини тузиш ва ташкил этиш тўғрисидаги расмий келишув имзоланди ва унинг янги раҳбари Ойбек Норинбаев таништириб ўтилди.

     Конференция давомида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони-Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси раиси Р.Джураев сўзга чиқиб барча конференция иштирокчиларини Ўзбекистон Этноспорт ассоциациясининг очилиши муносабати билан самимий муборакбод этди.  

      Бугунги кунда Туркия Республикаси билан миллий камондан отиш бўйича  йўлга қўйилган яқин ҳамкорлик,  мамлакатимизда этноспорт турларидан бири бўлган Камондан отиш спортини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланиб, ҳозирда юртимизда ёшларни спортга жалб этиш, айниқса, камондан отиш спорт турини оммалаштириш юзасидан кенг қамровли ишлар олиб борилаётганлиги, хусусан 2021 йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Қарори имзоланганлигига алоҳида урғу берилди.

    Ушбу қарорда иқтидорли спортчиларни саралаш, буюк аждодларимиз Амир Темур, Бобур Мирзо, Жалолиддин Мангубердилардан мерос бўлган камондан отиш анъаналарини авлодларга етказиш, миллий спорт турларини кўпайтириш, миллий терма жамоамизни Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида, жаҳон чемпионатларида муносиб иштирокини таъминлаш борасида тараққиёт йўналишлари белгилаб олинганлиги маълум қилинди.

      Хусусан, Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси билан ҳамкорликни янада кучайтирган ҳолда ҳар икки йилда Хоразм вилоятидаги Ичан қалъа тарихий мажмуасида этноспорт фестивалини ўтказиш, республикамизнинг барча ҳудудларида камондан отиш клублари ва жамоаларини ташкил этиш, Миллий ҳамда профессионал камондан отиш спорт тури бўйича моддий-техник базасини ривожлантириш асосий вазифалардан бири эканлиги айтиб ўтилди.

    Миллий гвардия қўмондони, бугунги кунда республикамиз бўйлаб спортнинг камондан отиш тури билан шуғулланмоқчи бўлган ҳаваскор ёшларнинг сони жуда кўплиги ҳақида таъкидлаб, қисқа вақт ичида мамлакатимизда этноспортнинг йўналиши бўлган камондан отиш спорт турини ривожланишига ва янги босқичга кўтарилишига, шунингдек Ўзбекистон камончилари халқаро ареналарда юқори натижаларни кўрсатишларига ишонч билдирди.

Шундан сўнг, ушбу соҳани тарғиб қилишга қаратилган қисқа видеоролик конференция иштирокчилари эътиборига ҳавола қилинди.

Text to speech