Жиззах вилоятида “Халқ билан армия – бир тану бир жон!” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ўтказилди.
Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва ҳамкор ташкилот вакиллари билан бирга Янгиобод туманида “Халқ билан армия – бир тану бир жон!” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ҳамда ёшлар ўртасида камондан отиш мусобақаси ташкил этилди.
Тадбирда сўз олганлар ватанпарварлик ҳар бир давлат ҳаётининг маънавий асоси ҳисобланишини ва у жамиятни ҳар томонлама ривожлантириш борасида энг муҳим сафарбар этувчи куч эканлигини, шунинг учун ҳам фуқароларимизда бизга мутлақо ёт бўлган зарарли таъсирларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантиришда Ватанимиз тақдири учун масъулият туйғуси оширишга бағишланган бу каби ватанпарварлик тадбирларимиз фуқароларимиз ва ёшлар учун алоҳида тарбиявий аҳамиятга эга эканлигини эътироф этишди.