Жиззах ҳамда Фарғона минтақавий ўқув марказларида битирувчиларга сертификатлар топшириш, шунингдек, тантанали қасамёд қабуд қилиш маросими бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 3 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ўқув марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан Жиззах минтақавий ўқув марказида навбатдаги битирув ва тантанали қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Қўриқлаш бош бошқармасининг 30 нафар ходимлари ва Миллий гвардия бошқармаларининг 20 нафар ҳарбий хизматчилари белгиланган режа асосида навбатдаги ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаб, ўзларининг касбий тайёргарлик йўналишларидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар.
Маросим якунида ўқув йиғинини тамомлаган жами 50 нафар тингловчиларга тантанали сертификатлар топширилди.
Шунингдек, Фарғона минтақавий ўқув марказида 39 нафар тинговчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш маросими ҳамда бошланғич тайёрлаш дастури бўйича тахсил олаётган Қўриқлаш бош бошқармаси Харбийлаштирилган қоровуллик бўлинмалари ишчи хизматчиларининг 19 нафар ходимларига тантанали қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.