ЖОНКУЯР ОТА-ОНА ВА ЎҚИТУВЧИЛАР ХИЗМАТЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида “Мактаб – ота-она – маҳалла” занжирини мустаҳкамлаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўзининг ижобий самарасини бериб келмоқда. Шу боис, мактабларда янгича ёндашув билан фаолият олиб бораётган фидокор ва жонкуяр устозларнинг хизматлари муносиб рағбатлантириб келинмоқда.
Ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш кўрсаткичларини яхшилашда Миллий гвардия ходимларига муносиб кўмакчи ва ҳамкор вазифасини бажариб келаётган Янгиқўрғон тумани ХТБга қарашли 10-сонли умумтаълим мактабининг фаол ўқитувчиларининг хизматлари алоҳида эътирофлидир.
Миллий гвардия Янгиқўрғон тумани Қўриқлаш бўлими бошлиғи ушбу таълим масканига ташриф буюриб, барча ўқитувчи ва ота-оналарга ўз миннатдорчилигини билдирди. Дарсларга мунтазам қатнашиб тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига ҳамда фаол ўқитувчиларининг хизматлари алоҳида эътироф этилиб ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.