Жорий йилнинг 1 сентябрь кунидан юртимизда “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий компанияси ўтказилаётганлиги муносабати билан жойларда Миллий гвардия ва Фавқулотда вазиятлар бошқармаси масъул ходимлари ҳамкорлигида профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда
Фарғона шаҳридаги Марказий бозор ҳудудида ёнғин чиқиш ҳолатлари ва кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича ҳамкорликдаги ўқув амалий машғулотлари ўтказилди.
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Марказий бозор маъмурияти билан ҳамкорликдаги режага асосан, бозор ҳудуди ва савдо дўконлар расталарида ёнғин чиқиши мумкин бўлган ҳолларда уни бартараф этиш чоралари, шунингдек сув манбаларини ишлатиш, эвакуация қилиш ҳаракатлари борасида машғулотлар ўтказилди. Унда дўконлар ва умумий овқатланиш объектлари мутасаддилари билан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишлари юзасидан профилактик ишлар олиб борилиб, зарур тушунча ва маълумотлар етказилди.