Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

БИРЛАШГАН АРАБ АМИРЛИКЛАРИ БИЛАН ИСТИҚБОЛЛИ ҲАМКОРЛИК ЙЎНАЛИШЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 14 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р. Джураев ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Саид Матар ал-Камзи билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакили, Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи ва Миллий гвардия Марказий девонининг бошқа масъул раҳбарлари иштирок этишди.

Мақсад – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси Раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг асосий вазифа ва функциялари билан таништирди.

Ўз навбатида, жаноб Саид Матар ал-Камзи Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги ўртасида жамоат тартибини сақлаш, ички хавфсизлик ва муҳим давлат объектларини қўриқлаш соҳасида ҳамкорликни ўрнатилишини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ва БАА Полиция Академияси ўртасида ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорликни ишлаб чиқишга келишиб олишди.

Учрашув дўстона муҳитда, конструктив мулоқот руҳида ўтди.

 

 

Text to speech