Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Жорий йилнинг 18 апрель куни Ўзбекистон томонининг таклифига биноан, Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси Олий Бош қўмондони ўринбосари генерал-майор А.Маткаримов бошчилигидаги делегация пойтахтимизга ташриф буюрди.
Ташриф доирасида Қозоғистон делегацияси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р. Джураев билан учрашди.
Мулоқот чоғида томонлар ўзаро фикр алмашди, шу билан бир қаторда, икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва яқин келажакдаги амалий ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди.
Қозоғистон делегацияси ташриф дастурига мувофиқ улар Тошкентдаги "Темурбеклар мактаби" ҳарбий академик лицейи, Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасининг ўқув маркази ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида бўлди.
Таълим муассасаларига ташриф давомида меҳмонлар таълим тизими, Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси делегациясининг ташрифи дўстона руҳда ўтмоқда.

Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

Text to speech