Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Дўстона ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда  

Миллий гвардиянинг Қозоғистон томони билан ҳамкорлиги доирасида жорий йилнинг 2 февраль куни Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосариМиллий гвардия Бош қўмондони генерал-майор Ботаканов Еркин Советбекович бошчилигидаги делегациянинг юртимизга ташрифи бўлиб ўтди. 

Ташриф дастурига мувофиқ генерал-майор Е.Ботаканов бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси Миллий гвардия марказий девонида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р.Джураев томонидан тантанали кутиб олинди.

Миллий гвардия бошқармалари раҳбарлари, шунингдек онлайн форматда қатнашган ҳудудий бошқарма бошлиқлари ва ҳарбий таълим муассасалари вакиллари иштирокидаги икки томонлама музокаралар якунида Ўзбекистон ва Қозоғистон Миллий гвардиялари ўртасида
2023 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди.

Ташриф давомида Қозоғистон делегацияси Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси, Жамоат хавфсизлиги университети, Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Болалар психологияси маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ишчан ва дўстона мулоқот руҳида ўтган ташриф давомида ўзаро манфаатли икки томонлама амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича бир қатор келишувларга эришилди.

 

Миллий гвардия

Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

Text to speech