Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Қозоғистон Республикасидан ташриф буюрган ҳамкасблар билан тизимли амалий ҳамкорлик

Ҳарбий ҳамкорлик режаси доирасида 29-31 май кунлари Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси Бош қўмондони ўринбосари, генерал-майор Ж.Омарқулов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлдилар.
Делегация аъзоларини Миллий гвардия Марказий девонида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р. Джураев қабул қилди.
Томонлар бир-бирини қутлаб, хизмат ва жанговар фаолиятнинг барча соҳаларида, шунингдек, моддий-техник таъминот соҳасида ҳам амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
Ташриф давомида делегация аъзолари Жамоат хавфсизлиги университети, Тошкент минтақавий ўқув маркази, Маънавият ва маърифат маркази, Болалар психологияси маркази, Ахборот хизмати биноси ҳамда “Қўриқлаш” Бош бошқармасининг бўлинмаларида бўлишди.
Меҳмонлар томонидан объектларда яратилган шароитлар, инфратузилма ва моддий-техник жиҳозлар даражаси юқори баҳоланди.
Шу билан бирга, кадрларни тайёрлаш, объектларни муҳофаза қилиш ва моддий-техника таъминоти соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид қатор масалалар муҳокама қилинди.
Ташриф ўзаро ҳурмат ва конструктив мулоқот руҳида бўлиб ўтди.

Text to speech