Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

 КЕЛИШУВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК РЕЖАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Халқаро қизил Хоч қўмитасининг (ХҚХҚ) Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ўртасида 2023 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик режаси доирасида жорий йилнинг 23-24 март кунлари “Ҳуқуқ-тартибот фаолиятининг халқаро стандартлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди. 

Мазкур семинарда делегация раҳбари ўринбосари Ж.Барбарис, ХҚХҚнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ишлаш бўйича вакили К. Макдоналд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ишлаш дастури маслаҳатчиси Т.Тиналиев ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари иштирок этди. 

Машғулотлар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро стандартлар, халқаро ҳуқуқ, шу билан бир қаторда, турли шароитларда куч ва ўқотар қуроллардан фойдаланиш усуллари муҳокама қилинди.         

Иштирокчилар томонидан замонавий воқелик шароитида, шунингдек, низоли вазиятларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти юзасидаги масалалар кўриб чиқилди.  

Тадбир якунида иштирокчилар халқаро сертификатларга эга бўлишди. 





Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

Text to speech