Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

МДҲ давлатлари ИИВ ҳамда Миллий гвардиялари Фахрийлар кенгашлари раҳбарлари Ўзбекистонга ташриф буюрди

18 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташаббуси билан илк бора Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларининг Миллий гвардия, Ички қўшинлар ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари Фахрийлар кенгашлари раислари учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирнинг фахрий меҳмонлари истеъфодаги генерал-лейтенант П. Ровенский (Россия Федерацияси), истеъфодаги генерал-майор А. Алимхўжаев (Қирғизистон Республикаси), истеъфодаги полковник М. Жантемиров (Қозоғистон Республикаси), Т. Давлатов (Тожикистон Республикаси), истеъфодаги милиция полковниги В. Потапович (Беларусь Республикаси) бўлишди.
Ташриф Ғалаба боғидаги тантанали тадбир билан бошланиб, унда меҳмонлар “Матонат мадҳияси” ёдгорлигига гулчамбар қўйишди, шунингдек "Шон-шараф музейи"нинг тарихий экспонатлари билан яқиндан танишдилар.
Шундан сўнг Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида ташкил этилган конференцияда ҳамдўст давлатлар фахрийлари фахрийлар кенгаши ташкилотларининг вазифалари, шунингдек шахсий таркиб билан тарбиявий ишларни ўтказиш, ёш ҳарбий хизматчи ва ходимларга ҳарбий жамоанинг билим ва анъаналарини етказиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари курсантлар иштирокида уч авлод учрашуви самимий ва дўстона руҳда бўлиб ўтди. Учрашув давомида фахрийлар Миллий гвардия, Ички қўшинлар ва Ички ишлар вазирлиги сафларида хизмат қилганликлари ҳақидаги хотиралар билан ўртоқлашиб, курсантлар танлаган касбларининг муҳим жиҳатлари, шунингдек ўз ҳаётини ҳарбий ва ҳуқуқ-тартибот соҳаси билан боғлашни истаган инсон қандай фазилатларга эга бўлиши кераклиги ҳақида сўзлаб беришди.
Ташриф дастури доирасида Миллий гвардия Марказий аппаратида Фахрийлар кенгашлари раҳбарлари Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев билан учрашдилар.
Қўмондон фахрийларни қутлар экан, таклифномаларни қабул қилгани учун миннатдорлик билдириб, бундай учрашувларни ўтказишнинг долзарблигига эътибор қаратди ва сўнгги йилларда ҳамдўст давлатлар идоралари ўртасида мустаҳкам ишончли муносабатлар ривожлангани, бу эса конструктив мулоқот ва ҳамкорлик йўналишларини кенгайтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.
Шу билан бирга, хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари, қўшма тадбирлар, ўқув семинарлар, тренинглар ва амалий машғулотлар ҳақида маълумот берди.
Жанговар ва махсус тайёргарлик, жамоат хавфсизлиги, қўриқлаш фаолияти ва кинология, шунингдек, олий ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг ижобий динамикаси қайд этилди.
Суҳбат давомида қўмондон Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг бўлажак ҳарбий хизматчилари ва ходимларини ҳарбий ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш муҳимлигини таъкидлади.
Тўпланган тажрибани ёш авлодга етказиш, ватанпарварликни мустаҳкамлаш ва янги авлод офицер ва аскарларини тарбиялашга катта ҳисса қўшган фахрийлар ҳаракатининг ролига алоҳида эътибор қаратилди.
Ташриф дастурига кўра меҳмонлар "Темурбеклар Мактаби" ҳарбий академик лицейи, Миллий гвардия ва Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармаси музейлари, Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази, Ахборот хизмати ва Болалар психологияси марказида ҳам бўлишди.
Мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш тизимини сифатли ўзгартириш, шахсий таркибни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнини такомиллаштириш ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган ишлар кўлами меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
 
МГ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

Text to speech