Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Қирғизистон Республикасига ташрифи

Қирғизистон Республикаси Қуролли кучлари Миллий гвардияси билан икки томонлама ҳамкорлик доирасида генерал-майор Р. Джураев бошчилигидаги делегациянинг Қирғизистон Республикасига жавоб ташрифи бўлиб ўтди.

Ташриф чоғида Қирғизистон Республикаси ҚК Миллий гвардияси Қўмондони полковник Т.Т.Эргашов билан учрашув бўлиб унда тартибни сақлаш ва хавфсизлик борасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича саволлар муҳокама қилинди, шунингдек, 2023 йил учун амалий ҳамкорлик Режаси имзоланди.

Бундан ташқари, делегация аъзолари Қирғизистон Республикаси ҚК Миллий гвардияси бошқармалари вазифа ва функциялари билан ҳам яқиндан танишдилар.

Ташриф якунларига кўра олий ҳарбий таълим соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда кадрлар тайёрлаш, ҳамкорликда ўқув, семинар ва тренинглар ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.

Ташриф ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳида ўтди.


Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

Text to speech