Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ҳарбий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураевнинг Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Маниш Прабхат билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида кўп асрлик савдо-иқтисодий, тарихий-маданий алоқалар бугунги кунда ҳам барча соҳаларда ривожланиб бораётганлиги, мамлакатларимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти каби қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида яқиндан ҳамкорлик қилиб келишаётганлиги кўрсатиб ўтилди.

Мулоқот давомида Миллий гвардия ва Ҳиндистон Миллий хавфсизлик гвардияси ўртасида ўрнатилаётган ҳамкорлик алоқалари давлатларимиз ўртасида хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги умумий қараш ва ёндашувларга тўла мос келиши таъкидланди.

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Элчиси жаноб М.Прабхат Миллий гвардиянинг жамоат тартибини сақлаш, ички хавфсизликни таъминлаш, муҳим давлат объектларини қўриқлаш соҳаларида Ҳиндистоннинг тегишли ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан келгуси ҳамкорлигини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Миллий гвардия қўмондонининг Ҳиндистон Милий хавфсизлик гвардияси Бош директори М.Ганапати билан онлайн видео мулоқоти ўтказилиб, унда икки идора ўртасида ҳамкорлик тўғрисида англашув Меморандуми имзоланган эди.

Ишчан ва самимий мулоқот руҳида ўтган учрашув якунида хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини давом эттиришга келишиб олинди.

Text to speech