Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Джураев бошчилигидаги делегация биродар Қозоғистон Республикасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Р.Джураев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Қозоғистон Республикасида бўлиб турибди.
Ташрифнинг биринчи куни Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси бош қўмондони, генерал-лейтенант Р.Жаксылыков билан учрашув бўлиб ўтди.
Икки идора раҳбарлари суҳбати чоғида жамоат хавфсизлиги ва тартибини сақлаш, қўриқлаш фаолиятини ташкил этиш ҳамда ҳарбий кадрларни тайёрлашда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф дастури доирасида Ўзбекситон делегацияси аъзолари Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси фаолияти ва таркибий тузилмалари билан яқиндан танишди ҳамда Қўшинларни бошқариш маркази ва Мудофаа миллий университетида бўлишди.
Ташрифнинг муҳим воқеаларидан бири Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Е.Тургумбаев билан учрашув бўлди. Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди.
Имзолаш маросимида томонлар ушбу Битимнинг имзоланиши иккитомонлама ҳамкорликни янада юқори даражага олиб чиқишини таъкидладилар.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси делегациясининг ташрифи анъанавий тарзда илиқ ва дўстона муҳитда ўтмоқда.

Text to speech