Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ҚЎМОНДОНИНИНГ РОСГВАРДИЯ ДИРЕКТОРИ БИЛАН ВИДЕОКОНФЕРЕНЦАЛОҚА ОРҚАЛИ УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўрнатилган ҳамкорлик доирасида амалий алоқаларнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш мақсадида, жорий йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондони генерал-майор Р.М. Джураев ва Россия Федерацияси миллий гвардия қўшинлари Федерал хизмати Директори - Россия Федерацияси миллий гвардия қўшинлари бош қўмондони армия генерали В.В. Золотов ўртасида видеоконференцалоқа шаклида учрашуви бўлиб ўтди. 

Учрашувда идора бошлиқлари жамоат хавфсизлиги, қўриқлаш фаолияти, ҳарбий кадрлар тайёрлаш, кинология хизмати соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Бундан ташқари, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Муқаддам Росгвардиядаги ҳамкасблар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Ғалаба боғида жойлашган Шон-шараф музейи Миллий гвардия бурчагини Иккинчи Жаҳон уруши давридаги тарихий материаллар билан тўлдириш масаласида музокаралар ўтказилган эди.

Суҳбат давомида, армия генерали В.В. Золотов 22 июнь - Иккинчи Жаҳон уруши бошланганининг саксон йиллиги куни муносабати билан Росгвардия Марказий музейи фондидан 1941-1945 йилларда Ўзбекистон собиқ Совет республикалари ҳудудида шакллантирилган Собиқ Иттифоқ “НКВД” қўшинлари ва бўлинмалари фаолиятига бағишланган фотосуратлар, видеофильмлар, тарихий маълумотлар ва ҳарбий иншоларни Шон-шараф музейининг Миллий гвардия бурчаги учун тақдим этганлигини маълум қилди.

Икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида видеоконференцалоқа якунида яқин келажакда бир қатор аксилтеррор машғулотларини, тажриба алмашинув ташрифларини ташкил этиш, шунингдек, ҳамкорликдаги спорт тадбирларида ҳарбий хизматчиларнинг иштирокини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

 

 

Text to speech