Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда Туркия Жандармерияси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда
Туркия Жандармерияси Бош қўмондони, армия генерали А. Чардакчи бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан 25-27 апрель кунлари мамлакатимизда бўлди ва Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник Б.Ташматов томонидан муносиб кутиб олинди.
Учрашув давомида келгусидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари кенг муҳокама қилинди ва Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Туркия Жандармерияси Бош қўмондонлиги ўртасида ўзаро ҳамкорликка қаратилган “Йўл харитаси” имзоланди.