Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари АҚШнинг Миссисипи штатида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "ЭНГ ИЛҒОР ЖАНГЧИ - 2025"  мусобақасида  илк бор иштирок этиб, энг юқори натижаларни қўлга киритган ҳолда  мамлакатимизга қайтиб келишди.

Мусобақа жорий йилнинг 17-21 март кунлари АҚШнинг Миссисипи штати Кемп Шелби базасида бўлиб ўтди ва унда қатнашган 20 та жамоалар орасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия жамоалари ҳам муносиб иштирок этишди.

Халқаро ҳарбий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва махсус бўлинмаларда хизмат қилиш нуфузини ошириш каби мақсадларда ташкил этилган мазкур мусобақада иштирок этган Ўзбекистон Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари АҚШ Миллий гвардиясининг махсус бўлинмаларидан иштирок этган 20 та жамоалар билан куч синашишди.

  Мусобақа давомида ҳарбий хизматчиларимиз катта сержант ва кичик сержант номинациялари бўйича якка таркибда жисмоний тайёргарлик синовлари хусусан, жисмоний ва руҳий зўриқиш йўлагидан ўтиш, тунда 15 километр масофага ориентирлаш, 15 килограмм юк билан 20 километр масофага марш югуриш, жанговар ва умумий тайёргарлик бўйича тест синовлари, иншо ёзиш (ҳарбий ҳамкорлик мавзусида 500 тадан кам бўлмаган сўз), артиллерия оловини бошқариш, АҚШ намунасидаги ўқотар қуролларни нотўлиқ қисмларга ёйиш, йиғиш ва жанговар ҳолатга келтириш, шунингдек, улардан турли усул ва шароитларда ўқ отиш, тиббий тайёргарлик, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, кутилмаган ностандарт вазиятлардаги машқлар каби шартларни муваффақиятли бажариб иштирок этган Миллий гвардия бўлинмалари орасида энг юқори натижаларга эришиб, 1-ўринни қўлга киритишди.

Ўзбекистон жамоалари иштироки ва эришган натижалари мусобақа ташкилотчилари томонидан юқори баҳоланиб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самараси дея эътироф этилди ва юқори натижалар кўрсатган ҳарбий хизматчиларимиз “НАМУНАЛИ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН” медали ва “ЙИЛ ИЛҒОР ЖАНГЧИСИ” рамзи билан тақдирланди.

Жорий йилнинг 23 март куни ҳарбий хизматчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олиндилар.

Text to speech