Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг жисмоний тайёргарлигини юқори даражада ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан Миллий гвардия тизимида ўтказилган “Довюрак жангчи” интенсив синовларидан муваффақиятли ўтган ҳарбий хизматчилар муносиб тақдирландилар.

Президентимизнинг 2021 йил 10 декабрь кунидаги “Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг жисмоний тайёргарлигини юқори даражада ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-40-сонли қарорига асосан ҳар йили Қуролли кучлар куч тузилмаларида 15-30 сентябрь кунлари  “Довюрак жангчи” интенсив синовлари бўлиб ўтади.

Олдин хабар қилганимиздек,  Миллий гвардия бўлинмаларида шартнома асосида хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчилар ўртасида ҳам ушбу “Довюрак жангчи” интенсив синовлари Жиззах вилояти Фориш тоғ-дала ўқув полигонида ташкиллаштирилди.

Унда тизимдаги 110 нафар ҳарбий хизматчилар иштирок этиб,  барча синовлардан муваффақиятли ўтган 64 нафари   "Довюрак жангчи" фарқловчи нишонига лойиқ деб топилди.

Мазкур Қарорга асосан таъсис этилган "Довюрак жангчи" фарқловчи нишони бугун Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев томонидан ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Миллий гвардия қўмондони  томонидан, давлатимиз раҳбарининг Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлари самарасида   мамлакатимиз тинчлиги,  халқимиз осойишталиги ва хавфсизлиги муносиб ҳимоя қилишга тайёр бўлган қўшин турлари шакллантирилгани, шунингдек  ҳарбий хизматчиларнинг юқори жисмоний ва профессионал тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳарбий хизматчиларда ўзаро соғлом рақобатни мустаҳкамлашга қаратилган тизим яратилганлиги таъкидланди.

Ҳарбий анъаналарни шакллантириш, доимий юқори жанговар шайликни сақлаш, ҳарбий хизматчиларда ўз кучига бўлган ишонч ҳисини тарбиялаш, уларда қатъий ирода ва руҳий барқарорлик каби сифатларни ривожлантиришга, экстремал шароитларда тўғри қарор қабул қилиш кўникмасини шакллантиришга ҳамда уларнинг турли шароитларда жанговар ҳаракатларни олиб бориш имкониятларини кенгайтиришга замин яратиши айтилиб, «Довюрак жангчи» нишони соҳиби бўлган ҳарбий хизматчиларимиз, ушбу нишоннинг ор-номусини сақлаб ўз профессионал тайёргарлигини янада юксалтириб боришларига ишонч билдирилди.

 

Text to speech