Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Миллий гвардиялари ўртасида дўстона ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Миллий гвардияси вазирлиги Ҳарбий аппарат бошлиғи генерал-лейтенант Солиҳ бин Абдураҳмон ал-Ҳарбий бошчилигидаги  делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди.

Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев томонидан   меҳмонлар Марказий девонда муносиб кутиб олинди. Мазкур учрашув ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш борасидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Даставвал, делегация аъзолари Миллий гвардия тарихи музейига ташриф буюриб, тизим тарихига оид бой маълумотлар, экспонатлар ва гвардиянинг шаклланиш босқичлари билан яқиндан танишдилар.

Шундан сўнг, икки томон ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда соҳадаги тарихий ва бугунги кундаги замонавий вазифаларнинг ўхшашлик жиҳатлари муҳокама қилиниб, истиқболли режалар ҳамда ҳамкорлик механизмлари юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги вазифалар, ҳар икки давлатда тарихий обидаларни зиёрат қилиш ва туризм соҳасини ривожлантиришда хавфсизликни таъминлаш борасида Миллий гвардиянинг муҳим ўрни ва унда  инновацион технологиялардан   жумладан дрон ва антидронлардан самарали фойдаланиш, махсус бўлинмалар ўртасида машғулотлар ва тренинглар ташкил этиш ҳамда малакали кадрларни тайёрлаш борасида тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, ушбу учрашув келгусидаги ҳамкорлик учун муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилиши таъкидланиб, дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда янада ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.

Шундан сўнг, делегацияси аъзолари Миллий гвардия бўлинмаларида хизмат қилиб, ўз бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошларимиз хотирасига бағишланган ёдгорликка ҳурмат бажо келтиришди.

Ташриф давомида меҳмонлар Ситуацион маркази, Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази, Ахборот хизмати, Болалар психологияси маркази   шунингдек, Миллий гвардия махсус батальони ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети фаолияти билан танишишди.

Ишчан ва дўстона мулоқот руҳида бўлиб ўтган ташриф давомида ўзаро манфаатли икки томонлама амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид   қатор масалалар  белгилаб олинди.

Тадбир давомида меҳмонлар, пойтахтимизнинг фахри бўлган Темурийлар тарихи давлат музейида бўлиб, аждодларимизнинг бой тарихий мероси билан танишган бўлсалар, Ислом цивилизацияси марказига ташрифлари давомида Давлатимиз раҳбари томонидан маънавият ва маърифат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янги босқичидаги улкан ишлардан катта таассуротга эга бўлишди.

 

Text to speech