Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Жазирама кунларида тиббий маслаҳат

Ўзгидромет прогнозига кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 43-45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Ёзнинг жазирамасида нималарга амал қилиш керак ва нима тақиқланади?

Миллий гвардия тиббиёт бўлими мутахассисларининг эслатиб ўтишича, иссиқ кунларда гипертоник инқироз ва юрак-қон томир тизими касалликларининг кучайиш хавфи ортади. Шунинг учун кекса одамларга ва нафас олиш тизими, юрак ва қон босими билан боғлиқ муаммоси бор инсонларга  алоҳида эътибор берилиши керак.

Кўчада ўзини ёмон ҳис қилган одамни кўрсангиз, биринчи навбатда тез ёрдам чақириш керак. Шифокорлар келишидан олдин, уни барча мумкин бўлган воситалар билан совутишга ҳаракат қилинг: уни сояга ёки салқин хонага олиб бориб, совуқ сув сепинг, ҳўл латта билан ўранг ёки пешона қисмига нам рўмолча қўйинг. Танани совутиш иссиқлик қурбонлари учун биринчи ёрдамдир!

Иложи бўлса, соат 11:00 дан 17:00 гача қуёшдан узоқроқ туришга ҳаракат қилинг. Агар кўчага чиқмасликнинг иложи бўлмаса, бош кийим кийиб, ўзингиз билан сув олиб юринг.

Кўп сув ичинг айниқса минерал сувлар. Чунки ортиқча терлаш натижасида сув-туз баланси бузилади, бу эса сувсизланишга олиб келади.

Шифокорлар иссиқ ҳавода газланган сув шунингдек,  ширин ичимликлар ва спиртли ичимликларни ичишни тавсия этмайди.

Музли сув ичмаслик керак, айниқса қуёшда узоқ вақт бўлган бўлсангиз. Бу ошқозон учун зарарли, бундан ташқари, қон томирларининг кескин сиқилиши пайдо бўлади ва органларнинг қон таъминоти ёмонлашади.

Ёғли ва аччиқ овқатларни истеъмол қилмаслик керак, сабаби иссиқ кунларда организм гўшт, мева, ёгурт ва ёғсиз гўштсиз сабзавотли шўрвалар ва салатларни осонроқ қабул қилади.

Табиий материаллардан тайёрланган очиқ рангдаги енгил кийим кийинг. Синтетик матолар ва қоронғи, ёруғликни ютувчи материал иссиқлик тўпланиши таъсирини оширади.

Ҳеч қачон иссиқ ҳавода қарияларни, болаларни ёки ҳайвонларни машинада қолдирманг!

Умид қиламизки, бизнинг маслаҳатларимиз ёзнинг жазирамасидан осонроқ ўтишингизга ёрдам беради. Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, саломат  бўлинг!

Text to speech