Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Жиззах вилояти ёшлари билан очиқ эшиклар куни

Жорий йилнинг 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилояти бўйича бошқармасида Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда уюшмаган ёшлар, олий ўқув юртлари талабалари, умумтаълим мактаби ўқувчилари ва ҳарбийлаштирилган синфлар ҳамда оилавий болалар уйи фарзандлари иштирокида уларнинг қишки таътил кунларини мазмунли ташкил этиш, ёшларни кенг қамровда спортга жалб қилиш ва шу орқали уларнинг ҳаёт йўлини танлашга кўмак бериш, шунингдек, уларнинг қалбида тинчликка бўлган шукроналикни ва ватанни севиш хиссини уйғотиш, ватанпарварлик руҳини бугунги кун қаҳрамонлари орқали сингдириш мақсадида очиқ эшиклар куни ўтказилди. Тадбирнинг очилиш қисмида сўз олганлар бугунги кунда мамлакатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшлар сиёсати ва унинг ижроси юзасидан ёшларга берилаётган имкониятлар хусусида сўзлаб, барча иштирокчиларга омад тиладилар. Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари ва ёшлар бошқарма томонидан тайёрланган хизмат ва тарғибот автотранспорт воситалари, махсус воситалар, тиббиёт анжомлари, алоқа воситалари ва тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ вазифалари билан танишиб улар ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.
Тадбир давомида болажонлар қайноқ қаҳва, чой ҳамда тансиқ ширинликлар билан меҳмон қилинди. Тадбирнинг иккинчи қисмида иштирокчилар хизмат отларини миниб кўрдилар. Тоғ ва баландликларни ишғол қилишда фойдаланадиган жиҳозлар ва уларнинг вазифалари билан танишдилар. Камондан отиш, тош кўтариш ва арқон тортиш спорт турлари бўйича мусобақалар тадбир иштирокчиларининг муросасиз баҳслари билан бирга олқишига сабаб бўлди. Юздан ортиқ йигит ва қизларни бир жойга жамлаган мазкур очиқ эшиклар куни якунида ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ва ташаккурномалар тантанали топширилди.

Text to speech