Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Пойтахтимиздаги мактабларда ўтказилган рейд тадбирлари давомида айрим ўқувчи ёшлардан ўткир тиғли буюмлар олиб қўйилди

Чилонзор туманидаги 195-мактабнинг саккизинчи синф ва 178-мактабнинг 11-синф ўқувчилари ёнида "бабочка" номли йиғма пичоқлар олиб юрганлиги аниқланди. Сергели туманидаги 267-мактабнинг 9-синф ўқувчисидан эса "ручка" кўринишидаги пичоқ олиб қўйилди.
Мазкур мактабларга янги тайинланган Миллий гвардия инспектор- психологлари ўқувчиларнинг ота-оналари билан мактаб маъмурияти иштирокида профилактик суҳбатлар олиб боришди. Ота-оналарга болаларнинг пичоқ олиб юриши уларнинг муаммоларга дуч келаётганлигидан дарак беришини ва бу уларга ҳаёлий ҳимоя беришини эслатди. Шунинг учун ота-оналар фарзандларининг хатти-ҳаракатига кўпроқ эътибор бериши, улар билан мактаб ва синфдаги вазият ҳақида суҳбатлашиши, таълим муассасасидаги, маҳалладаги тенгдошлари билан муносабатлари тўғрисида билиши кераклиги уқтириб ўтилди.
Шу ўринда “Бабочка” номли йиғма пичоқнинг келиб чиқишининг бир неча хил тарихи борлигини билармидингиз? Биринчиси – мазкур пичоқни арқонларни, бўронда елканларни бир қўл билан қулай кесиш учун филиппинлик денгизчилар ўйлаб топишган. Иккинчиси – “бабочка” пичоғининг криминал ўтмиши мавжуд бўлиб, уни кўча безори тўдалар ҳамда жиноий жамият аъзолари ўйлаб топишган.
Агар фарзандингиз денгизчи ёки кўча қароқчиси бўлмаса пичоқ унга нима учун керак?
“Ручка” пичоғи ҳақида ҳам ўсмирлар ва ота-оналарга ҳудди шу саволни бермоқчиман: нега хавфли бўлган буюмни ўқувчи ўзи билан олиб юриши керак? Тўғри, бундай пичоқ иш юритиш буюмларига киради ва деярли ҳар қандай савдо нуқтасида, шу жумладан интернет сайтларида сотилади. Лекин нега бу мактаб сумкасида? Ахир, ўқувчи синфда қоғозни пичоқ билан кесмайди-ку.
Азиз ота-оналар, болаларингизга диққатли бўлинг, фарзандингиз машғулотлари билан қизиқинг, у билан кўпроқ гаплашинг, ишончли муносабатлар ўрнатинг. Ахир, бу сизнинг зурриёдингиз, сиз у ҳақида орзу қилгансиз ва албатта уни яхши инсон қилиб тарбиялашни хоҳлайсиз. Унга бахтли келажак тилайсиз.

Text to speech