Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия тизимида "Энг яхши китобхон" танлови ғолиблари аниқланди

“Энг яхши китобхон” танловининг якуний босқичи ўтказилди Қадимий ва бетакрор диёримиздан етишиб чиққан буюк саркардалар, алломалар, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий мероси, ҳарбий санъати, маданияти, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига қўшган улкан ҳиссасини ўрганиш, уларнинг ноёб асарлари, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини келгуси авлодга безавол етказиш, кенг тарғиб этиш ҳамда ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида китобхонлик маданиятини янада оммалаштириш мақсадида, Миллий гвардия тизимида “Энг яхши китобхон” кўрик танлови ташкил этилган эди.
Куни кеча мазкур танловнинг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда ҳудудий босқичлардан юқори натижага эришиб, республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган 19 нафар иштирокчилар қатнашди.
Иштирокчилар “Биз буюк саркардалар авлодимиз”, “Жаҳон тамаддуни ва ўзбек халқи маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган алломаларимиз” ҳамда “Мустақил вазифа” шартлари бўйича синовдан ўтказилди.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларни баҳолашда адолат мезони асосида, уларнинг тайёргарлиги, билими, асарни ифодали ва таъсирли ўқиши ҳамда китобхонлик маҳоратига эътибор қаратилди.
Ғолиблар Адбулла Қодирий мемориал музейида тантанали равишда Миллий гвардиянинг I, II ва III даражали дипломлари ҳамда эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Якуний натижаларга кўра кўрик танловда Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси кичик сержанти Ботиров Муҳриддин 3 ўринни эгаллаган бўлса, 2-ўрин Жамоат хавфсизлиги университети курсанти Тошмуродов Ахрорга насиб этди. Фахрли 1-ўринни эса Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси кичик сержанти Рузиматов Шохрух қўлга киритди.
Шу билан бирга, кўрик танловнинг “Энг яхши китобхон”, “Энг ёш китобхон”, “Энг зукко китобхон” ҳамда “Энг фаол китобхон” номинациялари бўйича ҳам совриндорлар муносиб тақдирланди.
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, мазкур танловлар ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни янада оммалаштириш, миллий адабиётимизнинг дурдона асарларини ёш авлод ўртасида кенг тарғиб этишда муносиб ўрин тутади.

Text to speech