“Китобхон ҳарбий оилалар” мавзусида адабий-бадиий кеча ташкил этилди / / Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар / / Тошкентда қидирувда бўлган шахс қўлга олинди / / «Жасорат» фильми премьераси бўлиб ўтди / / Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 34 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати Миллий гвардияда байрамона тадбир ўтказилди / / Миллий гвардия қўмондонининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги / / Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан гвардиячилар хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошлари хотирасига бағишлаб Миллий гвардия Марказий девони ҳудудида бунёд этилган ёдгорлик мажмуаси пойига гул қўйишиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони / / Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди / / Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия тизимида “Довюрак жангчи” интенсив синовлари ўтказилди ва унда муваффақиятли иштирок этган гвардиячилар муносиб рағбатлантирилди

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-40-сон Қарори талабларининг амалий ижроси доирасида Миллий гвардия тизимида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Довюрак жангчи” интенсив синовлари — гвардиячиларнинг жанговар, жисмоний ва руҳий тайёргарлигини синовдан ўтказадиган муҳим тадбирлардан бирига айланган. 
Бу йил, Навоий вилоятидаги Миллий гвардия “Кармана” дала-ўқув полигонида бўлиб ўтган мазкур синовларда 179 нафар гвардиячи иштирок этди. Улар орасида 142 нафари — яъни 80 фоизи — “Довюрак жангчи” унвонига сазовор бўлди.
Алоҳида таъкидлаш лозимки, жасорат, маҳорат ва чидамлиликни талаб қилувчи ушбу “Довюрак жангчи” синовларида, гвардиячи йигитлар қатори мард ва жасур қизларимизнинг ҳам иштирок этиши, қўмондонлик томонидан тизимда гендер тенгликни таъминлашга қаратилаётган чора-тадбирларнинг яққол намунаси ҳамда амалга оширилаётган ишларнинг самарасидир. Хусусан, ўтган йили ушбу синовларда илк бор капитан И.Асилова иштирок этиб, ўзининг матонати ҳамда тайёргарлиги билан барчага намуна бўлган бўлса, жорий йилда III даражали сержант Г.Наимова ушбу муҳим синовларда муносиб қатнашиб, ўз салоҳиятини намоён этди.
Уч босқичда ўтказилган, ўттиздан ортиқ шартларни ўз ичига олган, хусусан, комплекс куч машқлари, 30 км масофага пиёда юриш ва югуриш ҳамда ягона тўсиқлар йўлагида умумий назорат ҳамда ўқотар қуроллардан амалий отиш машқлари, шунингдек, пичоқ улоқтириш каби интенсив синовларда ҳар бир ҳарбий хизматчи жанговар руҳ, матонат,  шижоат билан ўз имкониятларини амалда намоён этди.
Синовда юқори натижаларни қайд этган ва “Довюрак жангчи” унвонига сазовор бўлган гвардиячиларни тақдирлаш мақсадида Миллий гвардия Марказий девонида тантанали тадбир ташкил этилди. Унда, Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев сўзга чиқиб, гвардиячилар томонидан намоён этилган тайёргарлик, интизом ва садоқатни юксак баҳолади ва “Довюрак жангчи” кўкрак нишонлари тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.
Миллий гвардия тизимида шижоат ва масъулият, жасорат ва ватанпарварлик рамзига айланган “Довюрак жангчи” унвони ҳарбий хизматчиларни янги ютуқлар сари руҳлантираётгани баробарида, уларнинг Бурч, Садоқат, Жасорат шиори остида  фидокорона хизматини муносиб рағбатлантиришда ҳам муҳим ўрин тутади.

Text to speech