Странджа турнирида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Навбаҳор Ҳамидова олтин медални қўлга киритди. // Ирода Исмоилова «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди. // Ўзбекистон Қуролли Кучларида киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишлари ривожлантирилади // Андижон вилоятида Республика ишчи гуруҳининг ёшлар билан учрашуви тадбирлари доирасида муддатди ҳарбий хизматчиларга сертификатлар топширилди. // Миллий гвардия қўмондони, генерал-полковник B.Tashmatov пойтахтимиздаги манзилли ишлари давомида ёшлар билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқот ўтказди. // Фарғона вилоятида жиноят содир этишга мойил шахслар яшаш манзилларида тезкор тадбирлар ўтказилди. // “8 март – Халқаро хотин қизлар куни” муносабати билан Миллий гвардия тизимида фаолият юритиб келаётган аёллар учун тантанали байрам тадбири ташкил этилди // Молиявий шаффофлик ва коррупциядан холи муҳитни таъминлаш бўйича ўқув йиғини ўтказилди // Аждодлар мероси – миллий ғурур ва ватанпарварлик манбаи // Генерал-полковник B.Tashmatov Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи фаолияти билан яқиндан танишди. //Миллий гвардия қўмондони, генерал-полковник B.Tashmatov Сирдарё ва Жиззах вилоятида ўрганиш ишларини олиб борди // “Ҳарбий таълим тизимида илм-фан ва педагогик технологияларни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида республика ҳарбий илмий-амалий конференцияси ташкил этилди. // Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник B.Tashmatov илк манзилли ишларини Юнусобод туманида амалга оширди. // Самарқанд ва Бухоро вилояталарида хавфсиз муҳитни яратиш ва жамоат хавфсизлигини ишончли таъминлаш бўйича манзилли ишлар амалга оширилди. // Ёшлар сиёсатига оид устувор вазифалар доимий эътиборда. // Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник B.Tashmatov Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раиси этиб сайланди. // Миллий гвардия шахсий таркибининг жанговар салоҳияти, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини мустаҳкамлаш ҳамда замон талабларига мос такомиллаштиришга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда. // Тизим фидойилари ҳурмат ва эҳтиром билан нафақага кузатилди. // “Китобхон ҳарбий оилалар” мавзусида адабий-бадиий кеча ташкил этилди / / Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар / / Тошкентда қидирувда бўлган шахс қўлга олинди / / «Жасорат» фильми премьераси бўлиб ўтди / / Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 34 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати Миллий гвардияда байрамона тадбир ўтказилди / / Миллий гвардия қўмондонининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги / / Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан гвардиячилар хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошлари хотирасига бағишлаб Миллий гвардия Марказий девони ҳудудида бунёд этилган ёдгорлик мажмуаси пойига гул қўйишиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони / / Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди / / Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Олмазор туманидаги  “Ёш гвардиячилар” болалар ва ўсмирлар спорт мактаби янгидан таъмирланиб, фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 февралдаги 50-сон Қарорига асосан,  Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби Миллий гвардия тасарруфига ўтказилиб, унинг негизида “Ёш гвардиячилар” болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ташкил этилди.

Мазкур муассасада бир йил ичида спорт секциялари сони 7 тадан 13 тага, олимпия спорт турлари бўйича тўгараклар 3 тадан 6 тага, спорт бўлимлари сони 8 тадан 12 тага, умумий гуруҳлар сони 30 тадан 51 тага оширилди. 

Шунингдек, спортнинг “Волейбол”, “Камондан отиш”, “Қўл жанги” ва “Слаломда эшкак эшиш” турлари бўйича янги секциялар ташкил этилди. Уларда шуғулланувчи ёшлар сони 210 нафардан 544 нафарга етиб, шундан 151 нафарини қизлар ташкил этади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Миллий гвардия Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси томонидан биринчи босқичда  ушбу спорт мактабининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиши, қўшимча спорт майдончалари қурилиши ва таъмирланиши натижасида мактаб имкониятлари янада ошди. Эндиликда мазкур спорт мажмуасида нафақат спортчилар балки маҳалла ёшлари ҳам спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун имкон яратилди.

Муассасанинг янги таъмирланган спорт майдончаларининг   фойдаланишга топширилиши муносабати билан, замонавий кўринишда қайта барпо этилган стадионда Миллий гвардия қўмондонлиги, Ёшлар ишлари ва спорт вазирлиги, Олмазор тумани ҳокимлиги, туман сектор раҳбарлари ва маҳаллий кенгаш депутатлари, нуронийлар, маҳалла ёшлари ҳамда 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирокида катта тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар Президентимиз раҳбарлигида ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг спорт билан шуғулланишлари учун муносиб шарт-шароитларни яратиш борасида амалга оширилаётган ислохотларни алоҳида эътироф этдилар. 

Шунингдек, мутасаддилар томонидан тез орада муассасада қайта қуриш ишларининг иккинчи босқичига старт берилиб, ёпиқ спорт мажмуаси ва мактабнинг маъмурий биносини замонавий андозалар асосида таъмирдан чиқарилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг, Миллий гвардия қўмондони буйруғи билан “Фидойи ходим” кўкрак нишони, эсдалик қўл соати ҳамда фахрий ёрлиқлар билан бир гуруҳ ҳамкор ташкилотлар вакиллари, хизмат кўрсатган устоз-мураббийлар ҳамда спортчилар тақдирланди.

Тадбирнинг бадиий қисмида Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказининг хушовоз хонандалари ва гўзал раққосалари томонидан тайёрланган концерт дастури ташкил этилди. 

Миллий гвардия Ҳарбий мусиқа академик лицейи ўқувчилари томонидан ижро этилган мусиқа асарлари, Ўзбек жанг санъати ёшларининг кўргазмали чиқишлари ўғил-қизларда катта таассурот қолдирди.

Концерт сўнгида, барча масъул раҳбарлар мактаб ҳудудида замонавий талабларга жавоб берадиган янги волейбол, баскетбол майдонлари, узунликка сакраш, воркаут машғулотлари учун барпо этилган махсус жойлар,  қайта таъмирдан чиққан футбол майдонлари, гимнастика, турон якка кураши, таэквандо, унверсал жанг санъати каби машғулот жойларини кўздан кечириб, ёш спортчилар билан суҳбатлашдилар.

Text to speech