Қўл жанги бўйича бошқарма бошлиғи кубоги ғолиблари аниқланди.
Барчамиз биламизки, спорт халқларни бирлаштирувчи, дўстликни мустаҳкамловчи, ҳар қандай мамлакатни дунёга тез танитувчи соҳалардан биридир.
Албатта, спортда эришилган ютуқлар давлатда бўлаётган улкан ислоҳотларнинг кўзгуси ҳисобланада.
Давлатимиз раҳбарининг дунё ҳамжамиятида Янги Ўзбекистоннинг мавқеини мустаҳкамлаш борасида олиб бораётган оқилона сиёсатларининг асосий йўналишларидан бири спортни ривожлантириш, аҳолини спорт билан шуғулланишлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш бўлди.
Шуларни инобатга олган ҳолда Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Қўл жанги федерацияси билан ҳамкорликда "Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда уларни спортга қизиқтириш мақсадида, 12-14 ёшдаги ўсмирлар ўртасида спортнинг қўл жанги тури бўйича Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси бошлиғининг кубоги мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада фахрли ўринларни эгаллаган ғолиблар бошқарма бошлиғининг диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалари топширилди.