Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ўртасида “Қўл жанги бўйича” чемпионат бўлиб ўтди   //   Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида от спортининг поло тури бўйича "Миллий гвардия кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди.   ///  Ёнғинларни олдини олиш бўйича профилактик тадбир ўтказилди.   /// Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳолатлар фош этилиб, қонуний тартибда чоралар кўрилмоқда.   /// Маънавият ва маърифат марказида "Қўмондон ўринбосарининг тизимдаги ёшлар билан" учрашуви ///  Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида “Юракни мадҳ этган садо!” шиори остида тантанали тадбир бўлиб ўтди / / 10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун / /    Миллий гвардия Қорақолпоғистон Республикаси Кинология марказининг очилиш маросими ҳамда Қорақолпоғистон Республикасидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг мутахассис Кинологлари ўртасида “Дог биотлон беллашуви” мусобақаси жараёнлари / / Harbiy xizmatchilarga yangi uy - joylar topshirildi / / 9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни / / Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланиши учун атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш истиқболлари: халқаро ва миллий тажриба” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига мурожаати / / Навоий вилоятида Миллий гвардия ходимлари томонидан сертификатга эга бўлмаган пиротехника воситалари аниқланди / / Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида тадбир ташкил этилди / / Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари қўл жанги федерацияси раиси - Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев томонидан Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Қўл жанги бўйича Жаҳон Кубоги” мусобақасида фахрли 1-ўринни эгаллаган спортчилар ва уларнинг мураббийлари муносиб рағбатлантирилди // Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси делегациясининг Туркия жандармериясига ташрифи якунлари тўғрисида // Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионатида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Жалгасбай Бердимуратов 87 кг вазн тоифасида ғолиб бўлди // 22 ноябрь – “Халқаро психологлар куни” муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида психологик таъминлаш фаолияти: муаммо ва ечимлар” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди // Янги Ўзбекистон боғида бўлиб ўтган Янги нафас умуммиллий ҳаракати доирасида “Талаба югур” оммавий югуриш мусобақаси ёшларни бир мақсад сари бирлаштирди // Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида иштирок этди / / Чет давлатларига кетган ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан он-лайн конференц алоқа шаклидаги учрашув бўлиб ўтди / / Миллий гвардия тизимида кадрлар малакасини ошириш, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани / / Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбони бўйлаб Миллий гвардия бошчилигида куч тузилмалари отлиқ бўлинмалари иштирокида "Отлиқ кавалерия паради" бўлиб ўтди / / Хитой Халқ Республикаси Халқ қуролланган полицияси комиссари генерал-полковник ChjanXunbinнинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари тўғрисида / / 11-ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам табриги / / Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Миллий гвардия тизимида хизмат олиб бораётган соҳа ходимларини муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди 

Ўз O'z Ру En

Республикамиз бўйлаб Меҳрибонлик болалар муассасалари тарбияланувчилари билан боғлиқ ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган айрим масалалар ва Миллий гвардиянинг ушбу йўналишдаги “Call-center”телефон рақамларига келиб тушаётган такрорий саволлар юзасидан МАЪЛУМОТЛАР

Меҳрибонлик уйлари фаолияти тугатилган ҳудудларда ушу мавзу билан боғлиқ масалалар қандай  ечим топади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йилдаги 158-сон қарорига мувофиқ, ҳозирда (мазкур Қарорнинг бир қатор талаблари болаларнинг бугунги кундаги манфаатларига жавоб бермаслиги ўрганиб чиқилиб, ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши учун ўрнатилган тартибда таклифлар киритилган) ташкил этилиши оммалашаётган Оилавий болалар
уйлари – бу етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган  болалар учун давлат тарбия муассасаси ҳисобланади.

Амалда, меҳрибонлик уйлари фаолияти тугатилган ҳудудларда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳужжатлари туман (шаҳар) ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари томонидан расмийлаштирилиб, ҳоким қарорлари асосида болаларни Оилавий болалар уйларига тўғридан-тўғри жойлаштириш тизими йўлга қўйилган.

Оилавий болалар уйларининг меҳрибонлик уйларидан фарқи шундаки, бу ерда болаларни ота-оналар ўз хонадонларида Миллий қадриятларимиз негизида тарбиялайди, мазкур оилаларга давлат томонидан тўлиқ молиявий таъминот амалга оширилади.

Шунингдек, Оилавий болалар уйларига тарбияга олинган болалар маҳалла ҳаётига яқиндан жалб этилади, ундаги турли маросимларда бевосита иштирок этиб, оиласидаги ва маҳалласидаги ёши улуғ отахон-онахонларнинг панд-насихатлари ва ўгитларидан баҳраманд бўлиб,  болалар у ерда аҳлоқий, маънавий ва жамоавий тарбия кўради.

Эътиборга лойиқ ва афзал томонларидан бири сифатида шуни айтиш лозимки, ёпиқ интернатлардан кўра, Оилавий болалар уйлари болалари вояга етгандан сўнг ҳам, келгусидаги шахсий ва оилавий ҳаётида ҳамда меҳнат фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган турли муаммолар борасида тутинган ота-оналаридан яқиндан ёрдам сўрайди,  маслаҳатлар олади.

Шу билан бирга, ўрталаридаги оилавий муносабатлар бардавом бўлиб, оиладаги анъаналар ва урф-одатларнинг давом этишига замин яратилади.

Ҳозирда, Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йилдаги 158-сон Қарорининг янги лойиҳаси тайёрланган бўлиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимига (project.gov.uz) киритилган.

Лойиҳа замон талабларига мос равишда яратилган бўлиб, оилавий болалар уйларини ташкил этилишининг бош мақсади ва вазифаси - етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оила муҳитида ҳамда ота-она меҳри-ғамхўрлигида тарбиялаш, вояга етказиш  эканлиги кўрсатиб ўтилган.

Айниқса, ҳар бир болани Миллий анъана, урф-одатлар ва инсоний фазилатлар негизида оилавий қадриятлар муҳитида тарбияланиши орқали биз келажагимиз эгалари бўлган ёшларни ҳар томонлама етук ва баркамол инсон бўлиб етишишларига замин яратилган бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда республикамиз миқёсида 8 та Меҳрибонлик уйи, 1 та Болалар шаҳарчаси, 11 та Болалар уйлари (Чақалоқлар уйлари) ҳамда 3 та “SOS – болалар маҳаллалари” фаолият юритмоқда.

 

Жорий қилинган янги тизим доирасида ҳамкор вазирликлар томонидан қисқа муддатларда амалга оширилган ишлар. Ушбу тизимнинг истиқболли режалари қандай?

 

Иккинчи Жаҳон уруши даврида мамлакатимизга олиб келинган болалар интернатларда эмас, бағрикенг ва саҳоватпеша юртдошларимиз томонидан оилаларига олиб кетилганлигини алоҳида эътироф этиш лозим.

Бағрикенг халқимиз, болалар ортилган вагоннинг ўзиданоқ қучоқ очиб, бағрига босган ҳолда ўз оилаларига 10-15 нафар болаларни тарбиялаш учун олиб кетган.

Ўша дамда меҳридарё халқимиз болаларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ёки бола асраб олиш учун рўйхатга ёздириш керак эканлигини ўйлашмаган, улар ижтимоий ёки моддий аҳволига қарамасдан хайрли ишга қўл урган.

Улар нафақат ўз фарзандларини, шу билан бирга турли давлатлардан келган, ҳаттоки, турли Миллат вакилларининг фарзандларини – тили, дини, эътиқодига қарамасдан “комил инсон” қилиб тарбиялашган.

Улар орасидан чиққан буюк инсонлар дунё бўйлаб тарқалган бўлиб, орадан неча ўн йиллар ўтса ҳам фарзандлари ва невараларигача Ўзбек ҳалқидан миннатдорлигини такрор ва такрор изҳор қилиб келишади.

Халқимизнинг болажон халқ эканлигининг исботи ҳам шундаки, сўнгги йилларда қонунчилик ҳужжатлари билан бола асраб олиш тизимида тубдан ислоҳотлар ўтказилиб, имкониятлар яратиб берилганлиги боис, қисқа муддат ичида оилалар томонидан меҳрибонлик уйларидан болаларни оилаларига тарбиялаш учун олиш ишлари жадаллашди.  

Болаларнинг қисқа муддат ичида оилаларга тақсимланиш сабабларининг бири сифатида шуъни таъкидлаш жоизки, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, 2021 йил август ойига қадар, ўз оиласига бола олиш истагида бўлган кўплаб фуқароларимиз учун, айрим Меҳрибонлик уйлари раҳбарияти томонидан эшиклар очилмаганлиги туфайли бу каби ҳалқимизга хос эзгу ишларнинг амалга ошмай келганлиги каби муаммолар ўз ечимини топди.

Ваҳоланки, турли бюрократик тўсиқлар сабабли, ота-она бўлиш истагида бўлган минглаб оилаларга бу имкониятлар берилмаганлиги ачинарли ҳолдир.

Жорий қилинган янги тизим доирасида Миллий гвардия Марказий девонида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари  билан боғлиқ масалалар юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва ўз вақтида ёрдам кўрсатиш мақсадида (71) 236-52-08 ва 236-52-09 телефон рақамлари орқали маслаҳат бериш хизмати “Call-center” фаолияти йўлга қўйилиб, шу кунга қадар 2717 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилди.

Шунингдек, “Mehribonlik.uz” сайти ишга туширилиб, соҳада амалга оширилаётган барча чора-тадбирлар мунтазам равишда тўлиқ ёритиб борилмоқда.

Натижада, меҳрибонлик уйларидан болаларни фарзандликка олиш истагида бўлган оилалар сони кундан-кунга ошиб бормоқда.

Бундан ташқари, меҳрибонлик уйларидан болаларни оила  тарбиясига олаётган шахсларнинг ҳужжатлари қонунчиликка мувофиқ туман (шаҳар) ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари томонидан расмийлаштирилмоқда.

Улар томонидан ота-онанинг оилавий муҳити, соғломлиги ҳолати ва ижтимоий аҳволи ҳар томонлама ўрганилиб, ҳужжатлари ўрнатилган тартибда текширилганидан сўнг, болалар оила тарбиясига берилмоқда.

Болаларнинг келгуси ҳаёти тегишли давлат органлари томонидан назорат қилиб борилади, яъни болаларнинг оилада тарбияланиши, уларга ўз вақтида ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатилиши ҳудуддаги туман (шаҳар) ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари томонидан кузатиб борилади.

Соғломлиги ҳолати эса, ҳудудий оилавий поликлиникаларнинг бириктирилган шифокорлари томонидан болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари билан биргаликда назорат қилиб борилади.

 

Янги ҳаётга қадам қўйиб, ўз яқинлари ва оила шаройитидаги муҳитда тарбияланаётган ўғил-қизларнинг келажаги, шунингдек турли сабабларга кўра ижтимоий ҳимояга мухтож болаларга қандай ёрдам кўрсатилади?

 

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг муассаса ҳисобидан чиқарилиши, тегишли мутасадди ташкилотлар назорати остида амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2021 йилнинг 9 август кунидан 2022 йилнинг 20 январь кунига қадар, 1301 нафар бола Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Болалар уйлари ва “SOS – болалар маҳаллалари” ҳисобидан чиқарилган бўлиб, шундан:

124 нафари – болаларнинг ўз ота-оналари қарамоғига қайтарилган;

139 нафари – болаларнинг ўз яқин қариндошларига (амма, хола, тоға, амаки, буви, бува) оила тарбиясига берилган;

139 нафари – васийликка, ҳомийликка ва оила тарбиясига (патронатга) берилган;

640 нафари – ташкил этилган 106 та Оилавий болалар уйларига ота-она қарамоғига берилган;

188 нафари бўлса,Олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинганлиги ва 49 нафари вояга етганлиги учун (18 ёшга тўлганликлари) уй-жой билан таъминланиб меҳрибонлик уйларини тарк этишган;

22 нафари “Мурувват уйлари”га кўчирилган.

Келтириб ўтилган маълумотлардан кўриниб турибдики, тарбияланувчиларнинг барчаси ҳам оилавий болалар уйларига тарбияга берилмаган.

Шунингдек, ҳозирда фаолият юритаётган 106 та Оилавий болалар уйларини ташкил этган фуқароларимиз турли касб эгалари бўлиб, улар:

42 нафари меҳрибонлик уйларининг тарбиячилари;

20 нафари мактаб ўқитувчилари ва директорлари;

21 нафари зиёлилар, йирик тадбиркор ва намунали уй бекалари;

23 нафари турмуш ўртоқлари педагог (психолог) бўлган ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот идоралари хизматчиларидир. 

Алоҳида таъкидлаш жоизки, юқорида санаб ўтилган Оилавий болалар уйлари ота-оналарини ўз маҳалласида иноқ ва ибратли оила сифатида ижобий тавсифланганлиги, ўз фарзандларини яхши тарбиялаб жамиятда ўз ўрнини топишига муваффақ бўлганлиги, шунингдек бугунги кунда хонадонларида кекса нуронийлари бўлган оиларнинг болажонлар тарбиясида муҳим ўрин тутиши ҳисобга олинган.

 

Республикамиз бўйлаб эшиклари ёпилаётган Меҳрибонлик уйлари  қандай тартибда амалга оширилмоқда?

 

Ҳозирда, меҳрибонлик муассасаларини қисқа муддатларда тугатилиши қонунчилик ҳужжатларининг бирортасида назарда тутилмаган бўлиб, бу жараёнлар янги тизим асосида масъул давлат ташкилотларининг ҳамжиҳатлиги билан амалга оширилмоқда.

Муассасалардаги тарбияланувчиларнинг хоҳиш ва манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг оилада ота-она меҳри оғушида ва эътиборида тарбияланиш орзусини руёбга чиқариш мақсадида оила тарбиясига берилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, ташкил этилаётган Оилавий болалар уйлари ҳам тўлиқ давлат таъминотидаги тарбия муассасаси ҳисобланади.

Соҳани ўрганиш давомида “ижтимоий заиф, ёрдамга муҳтож ва тушкунликда бўлган” оила фарзанд(лар)ини уларнинг яқин қариндошларини топиш ва оила тарбиясига бериш ўрнига, интернатлар тарбиясига топширилганлиги маълум бўлди.

Шу сабабдан, биринчи навбатда ота-онаси ва яқин қариндошлари бўлган “ижтимоий етим” болаларнинг йиғма жилдлари ўрганиб чиқилиб, улар яшил, сариқ, қизил тоифаларга ажратилди ҳамда болани асраб олиш имкониятига эга бўлган қариндошларининг аниқ манзиллари орқали, уларнинг ижтимоий аҳволи, аҳлоқий-руҳий ҳолати ва яшаш шароитлари мукаммал ўрганилди. Бунинг натижасида кўпчилик болаларни ўз оилаларига, яқин қариндошларига оила тарбиясига қайтариш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, фарзандликка олиш ва оилавий болалар уйларини ташкил этиш жараёни соддалаштирилди.

Яъни, соҳада кенг кўламли ислоҳатлар ўтказилиб, илгари фарзандликка олиш ва оилавий болалар уйларини ташкил этишга доир ҳужжатларни расмийлаштириш халқ таълими тизимидаги васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан амалга ошириб келинган бўлса, ҳозирда бу жараёнларни ҳокимликлардаги Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари бажармоқда.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, меҳрибонлик болалар муассасаларидаги тарбияланувчиларнинг 18 фоизини “чин етим”лар ташкил этган. Қолган “ижтимоий етим” болаларнинг ота-онаси ва бошқа яқин қариндошлари бўлганлиги боис, уларни ўз ота-оналари ҳамда яқин қариндошларига қайтариш, васийликка, ҳомийликка ва оила тарбиясига (патронатга) берилиши муассасаларда тарбияланаётган болалар сонининг кескин камайишга олиб келди.

 

 Оилавий болалар уйларини ташкил қилаётган фуқароларимизга қандай талаблар белгиланган?  

 

  Ижтимоий тармоқларнинг бирида Мурод Назаровнинг Оилавий болалар уйи фаолиятини йўлга қўйганлиги борасида турли фикрлар билдирилган. Ушбу фуқаронинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали берган маълумотларига назар ташлайдиган бўлсак, у турмуш ўртоғи билан 10 йилдан буён болаларни асраб олиш истаги бўлганлигини маълум қилинган.

Шундан сўнг, унинг ўз хоҳиши билан мутасадди ташкилотларга қилган мурожаати ижобий ҳал этилиб, етти нафар қиз ва икки нафар болаларни васийликка олиши, унинг азалий орзуси амалга ошганлигидан беҳад хурсанд эканлигини айтиб ўтган.

        Айрим қизиқувчан кимсаларга илтимосим шуки, Сизни ҳақиқатдан бу йўналишдаги маълумотлар қизиқтирса юқорида кўрсатилган  “Call-center” рақамларидан ташқари 71-236-50-74 телефон рақамига мурожаат қилиб, Миллий гвардия Ахборот хизмати бошлиғидан керакли маълумотларни олишингиз мумкин.  

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари бўлган ўғил-қизларни ўз оиласига қабул қилиш истагида бўлган фуқаролар ва ушбу оилани танлаган болаларнинг ҳуқуқлари қандай?  

Республика миқёсида фаолият юритаётган меҳрибонлик болалар муассасаларидан фарзанд асраб олиш истагида бўлган оилаларнинг сони 5 мингдан зиёд бўлиб, айни вақтда оилавий болалар уйларини ташкил этиш ва болаларни оила тарбиясига олиш истагида бўлганлар сони 2.700 дан ортиқни ташкил этмоқда.

Шундан, 1 нафар болага 10 нафар оила яъни фарзанд асраб олиш истагида бўлган ота-она тўғри келмоқда.

Ушбу кўрсаткичлардан кўриниб турибдики, амалда мажбурлаш ҳолати эмас, аксинча, оилалар томонидан бола асраб олиш эҳтиёжи юқори.

Эътироф этиш жоизки, болаларни оилага тарбияга бериш жараёнида, мурожаат қилувчилар ўрнатилган тартибда ҳар томонлама текширувдан ўтказилади ва бу ишлар доимий назоратга олинган.

Асосий мақсад ҳам, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни дуч келган оилаларга бериш эмас, аксинча, мурожаат этувчи оилалар орасидан бола тарбиясида катта тажрибага эга бўлган, болалар учун ҳақиқий оила муҳитини яратишга бел боғлаган намунали оила вакиллари танланмоқда.

 

Оилавий болалар уйларини ташкил қилиш истагида бўлган фуқароларнинг (руҳий ва маънавий аҳволи) ўрганилиши, қандай тартибда белгиланган?

 

 

 

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, болани тарбияга олиш истагида бўлган ота-онанинг ҳар бирининг, шу ўринда яқин қариндошларига доир ҳужжатлари давлат органлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.

Ушбу ҳужжатлар қаторига, эр-хотинда тиббий маслаҳат комиссиясининг эр-хотиннинг соғлиғи тўғрисидаги хулосаси ва асаб-руҳий касалликлари, наркология муассасалари ва тери-таносил касалликлари диспансери томонидан тақдим этилган хулосалари ҳам киради.

Мазкур ҳужжатлар тегишли давлат органлари томонидан дастлаб, номзодлар текшируви тугагандан сўнг, тақдим этилишини эътиборга олиш зарур.

Бундан ташқари, ҳужжатларини расмийлаштирувчи туман (шаҳар) ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари томонидан эр-хотиннинг бевосита ўзлари ва оила аъзолари билан якка тартибдаги суҳбатлари ташкил этилиб, уларнинг ўз фарзандларининг ҳам розиликлари олинади.

Шу билан бирга, истиқомат қилинаётган хонадонларнинг санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги текширилиб, далолатномалар тузилади.

Меҳрибонлик уйларидан болаларни оилаларга тарбияга олаётган шахслар ўз хоҳиш-истаклари билан уларни ўз қарамоғига олмоқда. Бирорта давлат ҳокимияти хизматчисини мажбурлаш ҳолати мавжуд эмас.

Аксинча, давлат хизматчилари меҳрибонлик муассасаларидан болаларни ўз тарбиясига олишни шараф деб ҳисобламоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 2021 йил давомида меҳрибонлик болалар муассасаларидаги барча тарбияланувчилар 100 фоиз тиббий кўрикдан ўтказилиб, барчаси алоҳида назоратга олинган.

Шу ўринда, меҳрибонлик болалар муассасалари болалари ҳудудий оилавий поликлиникаларга бириктирилиб, бир йил давомида
2 маротаба тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари йўлга қўйилган.

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, оилаларга тарбияга берилган болалар ҳудудий туман (шаҳар) ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари мутахассислари ҳамда бириктирилган оилавий поликлиникалар шифокорлари томонидан биргаликдаги кузатуви  амалга оширилади.

 

  Меҳрибонлик уйларининг Миллий гвардияга бириктирилиши ва уларга юклатилган  масъулият

 

 

Миллий гвардияга меҳрибонлик муассасалари бириктирилгунига қадар ҳам тарбияланувчилар ва маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар билан мунтазам равишда ватанпарварлик-спорт ҳамда маданий-маърифий тадбирлар самарали ташкил этиб келинган.

Айниқса, тизимга меҳрибонлик муассасаларининг бириктирилиши улар билан янада биргаликда фаолият олиб борилишига ҳамда масъул давлат органлари билан ҳамжиҳатликда тарбияланувчиларни оила тарбиясига беришга замин яратмоқда.

Муқаддам, меҳрибонлик болалар муассасаларида салбий ҳолатлар кузатилганлигини ҳам инкор этиб бўлмайди, лекин, ҳозирги вақтда тарбияланувчиларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, жисмоний соғломлаштирилиши учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Шу билан бирга, болаларнинг муассасаларда бўш вақтларини сермазмун ўтказишлари учун турли давлат ташкилотлари ҳамда соҳа фаоллари томонидан мунтазам равишда маънавий-маърифий, маданий тадбирлар, шунингдек, спорт мусобақалари ва кўрик-танловлар ўтказилиши йўлга қўйилган.  Бу борада самарали натижаларга эришилмоқда.

 

Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган ўғил-қизларга қаратилаётган эътибор, мамлактимизда амалга оширилаётган Ёшлар сиёсатининг мантиқий давоми

 

Қонунчиликка асосан нафақат меҳрибонлик болалар муассасалари ва оилавий болалар уйлари тарбияланувчиларига имтиёзлар белгиланган, шу билан бир қаторда фарзандликка, васийликка, хомийликка, оила тарбиясига (патронатга) олинган болалар учун ҳам имтиёзлар белгиланган бўлиб, уларнинг ижроси назоратга олинган.

Жумладан, уй-жой бериш ва квота асосида олий таълим муассасаларига имтиёзли равишда ўқишга киришлари учун давлатимиз томонидан кенг имкониятлар яратилган.

Болаларга белгиланган имтиёзлардан фойдаланишлари натижасида 2022 йилнинг 20 январь ҳолатига 675 нафар меҳрибонлик болалар муассасаларининг битирувчиларига ҳамда васийликка, ҳомийликка, оила тарбияси (патронат)га олинган вояга етган болаларга турар-жойлар берилди, 267 нафари 2021/2022 ўқув йилида олий таълим муассасаларига имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech