Шайхонтоҳур туманида алимент тўламаганлиги учун қидирувда бўлган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 4-июнь куни соат 11.23 да ИИББ Навбатчилик қисмидан олинган хабарга кўра, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани “Қўриқлаш” бўлими тезкор гуруҳ ходимлари томонидан 45 ёшли Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида туғилган фуқаро M. У. қўлга олинган.
Маълумот учун: ушбу фуқарога нисбатан ИИВ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси (Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари Шайхонтоҳур тумани ИИO ФМБ томонидан олиб борилмоқда.