Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон спорт тарихида илк маротаба камончиларимиз шоҳсупага кўтарилди!

Ушбу кўп миллатли, кўп турдаги спорт мусобақаларида Миллий терма жамоамиз сафида, Камондан отиш бўйича терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб кучлилар қаторидан жой олишди. Спортчиларимиз Амирхон Садиқов ҳамда Зиёдахон Абдусаттаровалар Микс йўналишида бронза медалини қўлга киритишди.
Тарихий аҳамиятга эга бўлган мазкур нуфузли мусобақада камончиларимиз илк маротаба иштирок этаётган бўлсаларда, дуэтлик(жуфтлик) беллашувида бронза медалини қўлга киритганликлари Ўзбекистон Камондан отиш  федерациясининг сўнги йилларда янги босқичга қадам қўйиб, федерация раҳбарияти  томонидан спортчиларга яратиб берилаётган кенг имконият ва шарт-шароитларнинг самарасидир.
Эслатиб ўтамиз: Мазкур мусобақада иштирок этган оғир атлетика бўйича терма жамоамиз аъзоси Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Достон Ёқубов кумуш медалини қўлга киритган бўлса, Юнон-рум кураши бўйича сафдошимиз  Жалгасбой Бердимуродов олтин медални қўлга киритган эди.
Ушбу халқаро мусобақада фаол иштирок этган ва медалларни қўлга киритиб Миллий терма жамоамиз ғалабасига муносиб ҳисса қўшган барча спортчиларимизни самимий қутлаб қоламиз!



Text to speech