Буюк аждодларимизнинг муносиб ворислари, соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг жасорат ва матонат руҳини ўзида мужассам этган, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёти ва хавфсизлигини таъминлаш йўлида бел боғлаган мард, жасур ва фидойи офицерларга оқ йўл тилаймиз!
Янги Ўзбекистон тараққиёти, юрт тинчлиги ва халқ осойишталигини таъминлашдек муқаддас бурчни зиммасига олаётган яна бир гуруҳ ёш офицерлар шарафли хизмат йўлига кузатилди.
Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида бўлиб ўтган тантанали битирув маросими нафақат ёш офицерлар ҳаётидаги муҳим воқеа, балки мамлакатимиз ҳарбий таълим тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг яна бир амалий ифодаси бўлди.
Давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган устувор вазифалар асосида мамлакатимизда ҳарбий таълим тизими тубдан такомиллаштирилиб, Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида халқаро стандартларга жавоб берадиган, инновацион таълим технологиялари жорий этилган, офицер кадрларни тайёрлашнинг мутлақо янги тизими шакллантирилди. Замонавий ўқув инфратузилмаси, рақамли технологиялар, интерактив машғулотлар ва амалий тайёргарлик учун яратилган кенг имкониятлар курсантларнинг интеллектуал салоҳияти, жанговар маҳорати, раҳбарлик қобилияти ҳамда Ватанга садоқат туйғусини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Бугун ушбу даргоҳда таълим олган юзлаб офицерлар Миллий гвардия, Қуролли Кучлар, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа куч тузилмалари сафида Ватан манфаатлари, халқ тинчлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўлида муносиб хизмат қилиб, ўз билим ва салоҳиятини амалда намоён этмоқда.
Мазкур тантана ҳам ана шу эзгу мақсадлар ва ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида ташкил этилди. Университет саф майдонида жам бўлган йигит-қизлар буюк давлатчилик анъаналарининг муносиб ворислари, соҳибқирон Амир Темур мактабининг жасорат ва матонат руҳини ўзида мужассам этган, Янги Ўзбекистоннинг тинчлиги, халқимиз осойишталиги ва мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлашга бел боғлаган мард, жасур ва фидойи офицерлар эканини яна бир бор амалда намоён этдилар.
Шу боис маросим Миллий гвардиянинг юксак ҳарбий анъаналари, миллий давлатчилик ғоялари, бой маънавий мерос, Ватанга садоқат ва миллий қадриятларни ўзида мужассам этган ҳолда, юксак савия ва кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Тадбирнинг дастлабки дақиқалариданоқ майдонни юксак фахр ва ҳайбат муҳити қамраб олди. “Темур тузуклари”да мужассам бўлган интизом, жасорат ва садоқат тамойилларига ҳамоҳанг тарзда 12 нафар байроқдор Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи, буюк Темурийлар салтанати байроғи ҳамда Миллий гвардиянинг шараф, матонат ва фидойилик рамзи бўлган жанговар байроғини майдон узра баланд ғурур билан олиб ўтишди. Бу таъсирли манзара аждодлар мероси ва Янги Ўзбекистон ҳарбий қудратининг узвий давомийлигини ифода этган рамзий саҳнага айланди.
Миллий гвардия ҳамда мамлакатимиз куч тузилмалари сафларига қадам қўяётган битирувчиларга дастлабки офицерлик ҳарбий унвонини тантанали равишда топшириш маросимида Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда давлат ташкилотлари раҳбарларининг иштирок этиши тадбирнинг яна бир муҳим жиҳати бўлди. Бу эса мамлакатимизда Ватан тинчлиги, халқ осойишталиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўлида барча куч ва тузилмаларнинг ягона мақсад, муштарак ғоя, мустаҳкам ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳамкорлик асосида фаолият юритаётганининг ёрқин ифодаси сифатида намоён бўлди.
Мазкур битирув тадбирида Миллий гвардия қоъмондони генерал-полковник Б.Ташматов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси К. Бурханов, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Ж. Ширинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўба мудири М. Муродова, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари О. Хасанов, Фавқулодда вазиятлар вазири А. Икрамов, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори, Бош прокурор ўринбосари Қ. Исроилов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари М. Ходжиматов, Ҳарбий суд раиси У. Джумаев, Мудофаа вазири ўринбосари А. Норбоев, Ички ишлар вазири ўринбосари Д. Сатторов, Тошкент ҳарбий суди раиси Ж. Рахмонов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ф. Назаров, Президент ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши сектор мудири M.Эргашев, Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети бошлиғи ўринбосари А. Қодиров, Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи ўринбосари С. Таджиметов, Божхона институти бошлиғи ўринбосари У. Ботиров, шунингдек, соҳа мутасаддилари, фахрийлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Маросимнинг очилиш қисмида Миллий гвардия қўмондони битирувчиларни дастлабки офицерлик ҳарбий унвони билан самимий муборакбод этди. Шунингдек, тадбирда иштирок этган фахрий меҳмонлар ҳам ёш офицерларга келгуси шарафли хизматларида муваффақият, халқ ишончи ва Ватан равнақи йўлида юксак зафарлар тиладилар. Тантананинг энг ҳаяжонли ва унутилм