Тошкент шаҳар «Қўриқлаш» бошқармасида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида навбатдаги тадбир ташкил этилди. // Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармасида ўқувчи ёшлари иштирокида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди. Тадбирнинг иккинчи қисмида умумтаълим мактабларининг 9-11-синф ўқувчилари иштирокида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди. // Ўқувчилар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги учун баҳслар секторлар кесимда босқимча-босқич давом этмоқда. // Ёш гвардиячилар ҳарбий-ватанпарварлик синфи очилди // Чиноз тумани Авғон маҳалласида жойлашган 26-сонли умумтаълим мактабида Миллий гвардия ташаббуси билан Мудофаа вазирлиги, Мактабгача ва мактаб бўлими ва ички ишлар бўлими ҳамкорлигида "Ёш гвардиячилар" синфи ташкил этилди. // Озарбайжон ички ишлар вазири ўринбосари – Ички қўшинлар қўмондони генерал-лейтенант Шаҳин Мамедовнинг Ўзбекистонга ташриф буюрди // Тоғ бағрида дам олувчиларнинг масъулияти // Ўзбекистон чемпионати мусобақасига тайёргарлик давом эттирилмоқда //Тошкент вилоятидаги дам олиш масканларида Миллий гвардия, ички ишлар ҳамда фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан фуқаролар хавфсизлиги таъминланмоқда //Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларнинг амалий ижроси юзасидан республикамиз бўйлаб тарбияси оғир ва кўмакка мухтож ёшлар билан, ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ҳамда маҳалла еттилиги ҳамкорлигидаги манзилли ишлар амалга оширилмоқда // Миллий гвардия тизимларида муддатли ҳарбий хизмат ўташ учун чақиртирилган юртимиз ўғлонлари "Ватанга қасамёд" қабул қилишди. Шу муносабат билан республикамиз бўйлаб барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларда ёш аскарлар ва уларнинг яқинлари иштирокидаги тантанали маросимлар бўлиб ўтди //  "Қўриқлаш" бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда кўчат экиш тадбирлари жадаллик билан давом эттирилмоқда // Ташвиш тугмаси орқали келиб тушган хабарга кўра, Хоразм вилояти қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан банкоматни ўмармоқчи бўлган шахс, воқеа жойида қўлга олинди // Наманганда ҳарбий хизматчи ва ходимлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида югуриш марафони бўлиб ўтди // «Темурбеклар мактаби»: мардлик ва ватанпарварлик маскани //  Санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида маълумот олиш учун Telegram-бот ишга туширилди / / 1354 йилда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида ҳисобот / / Миллий гвардия Ички ишлар бошқармаси билан биргаликда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказмоқда / / Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Тошкентда Опен ФС 35 аралаш яккакурашлар бўйича катта турнир бўлиб ўтди, унда Миллий гвардия ходими Азамат Нуфтиллаев чемпионлик камарини қўлга киритди / / «қалқон» жамоат гуруҳи («қалқон») ўз фаолиятини бошлади / / миллий гвардия тизимидаги аёл ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида "Тўмарис издош" кўрик-танлови ўтказилди.) / / "Тарих мутахассиси", "ҳарбий қўшиқнинг энг яхши ижрочиси"танловларининг республика босқичи якунланди, Ҳарбий хизматчилар ва Қуролли кучлар ходимлари ўртасида" энг яхши ёш ёзувчи «ва» энг яхши ёш шоир " / / "халқлар дўстлиги" саройида жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қўшма ўқув-тактик машғулотлар ўтказилди / /Нукусда ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди / / “Хавфсиз маҳалла-хавфсиз мамлакат!” профилактик тадбирлари доирасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар давом этмоқда / / Жамоат хавфсизлиги Университетида курсантлар қасамёд қабул қилди / / Миллий гвардия тизимида устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди //Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда Миллий гвардия ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари ўтказилмоқда 

Ўз O'z Ру En

ЁШЛАР СИЁСАТИГА ОИД ВАЗИФАЛАР АМАЛДА

  Бугунги кунда мамлакатимиз ёшларини  амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг фаол ва жонкуяр иштирокчисига айлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда.

Хусусан, Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, алоҳида шароитларда тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож бўлган ёшлар билан ишлаш тизими тубдан такомиллаштирилди.  

Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчиларининг бир гурухига Сирдарё туманида жойлашган ёшларни касбга йўналтириш ўқув маркази курсларини тамомлаганликлари муносабати билан  сертификатлар топширилди

 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ  давлатимиз раҳбарининг “Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

 Мазкур Қарорга асосан Сирдарё вилояти Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига ва Тошкент вилояти, Чиноз туманида жойлашган Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси  Ички ишлар вазирлигига бириктирилди.

Ушбу ўқув-тарбия муассасаларига 2019 йилдан бошлаб ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар назоратисиз ва қаровсиз қолган,   шунингдек, давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган ўсмир-ёшлар, вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия тавсиясига асосан тегишли вазирлик ва идоралар қарорлари (йўлланмалари) асосида қабул қилина бошланди.

 Миллий гвардияга бириктирилган Бахт шаҳридаги Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасидаги болаларда меҳнатсеварлик ва комилликка интилиш, жисмонан етук, миллий анъана ва қадриятларимизга садоқатли ёшларни вояга етказишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида йўл харитаси ишлаб чиқилди.

   Муассаса ташқи кўриниши тубдан ўзгарди, ҳудудда ландшафт дизайни ишлари олиб борилди. Ўқув биноси, кутубхона ва ётоқхона тўлиқ таъмирдан чиқазилиб, замон талабларига мос техник воситалари, ўқув моддий базалари, ва мебель жихозлари билан таъминланди. Сунъий қопламали футбол майдони ва спорт зал фаолияти йўлга қўйилиб зарурий спорт анжомлари билан бойитилиб тарбияланувчилар учун барча шарт-шароитлар яратиб берилди.

  Муассаса ошхонаси замонавий тус олди, тарбияланувчиларни овқатланиши Аутсорсинг тизимига ўтказилиб, кунига 4 (тўрт) маротаба калорияли овқатлантириш тартиби йўлга қўйилди.

Ўқув-тарбия муассасасидаги тарбияланувчиларни қатъий тарзда ҳар олти ойда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб бориш ва бемор тарбияланувчиларни тиббиёт муассасаларида бепул даволаш ишлари йўлга қўйилди. 

 Тарбияланувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида беш ташаббус доирасида мусиқа, китобхонлик, рассомчилик, чилангарлик, ҳайкалтарошлик, дурадгорлик, қуёнчилик, паррандачилик, ошпазлик, ҳарбий тайёргарлик ва спорт  каби тўгараклар ташкил этилди.

Муассаса тарбияланувчиларини мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг фаол ва жонкуяр иштирокчисига айлантириш мақсадида улар билан биргаликда ўқитувчилар, тарбиячилар, тартибот нозирлари ва муассасанинг барча ходимлари билан давлатимиз раҳбарининг қарорлари (4342-сонли қарори) талабларини ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этиш бўйича тушунтириш ва тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.  

Мазкур Қарорнинг ўз вақтида қабул қилинганлиги самарасида 2019 йилнинг иккини ярим йиллигида 33 нафар тарбияланувчи қабул қилинган бўлса,  шу муддат давомида 80 нафар тарбияланувчи яхши хулқ билан ота-онаси бағрига қайтарилди, 2020 йилда эса бу кўрсаткич 106 нафарга етди. Оиласига қайтарилган тарбияланувчиларни оила муҳитига кўникиши,  мактаб ва меҳрибонлик уйларига жойлаштирилиши бўйича маҳаллий ҳокимият вакиллари билан доимий алоқалар ўрнатилиши Миллий гвардия қўмондонлиги назоратига олинди. Шу боис, оиласи бағрига қайтарилган тарбияланувчилардан шикоят ва аризалар ёки ёмон хулқ билан муассасага қайтарилиб олиб келинган ўқувчилар ҳозирча кузатилмади.

      Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан  муассаса тарбиланувчиларининг нафақат ўқув-тарбия жараёнида балки битрувчиларнинг ҳар бири республика бўйлаб назоратга олиниши таъминланиб Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлинмаларидан масъуллар бириктирилди ва улар томонидан муассаса рахбарлари билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилиб мониторинг қилиб борилиши таъминланди. 

Битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши ёки иш билан таъминланиб, уларнинг холидан хабар олиб турилиши, қолаверса ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишига кўмак берилиши жойлардаги Миллий гвардия мутасадди рахбарларининг назоратига олиниб масъуллардан қаттий талаб қилиниши белгилаб қўйилди.

2020 йилда ушбу муассасанинг 2 нафар тарбияланувчиси Миллий гвардия “Темурбеклар мактабига” бир нафари Андижон давлат университетига яна бир нафари Тошкент ахборот техналогиялари университетига ўқишга қабул қилинди.(Ўзбекистон 24 лавҳаси)

Ҳозирда бу каби ишлар давом қилдирилиб тарбияланувчиларни ўрнатилган тартибда ссилка ( Вазирлар маҳкамасининг 880-сонли қарори талабларига асосан)  9 ва 11-синфдан кейин ўқишга киришга кўмаклашиш ва жойлаштириш масалалари ўрганиб чиқилмоқда.  Бугунги кунда Миллий гвардия ва Мудофаа вазирлиги “Темурбеклар мактабларига” ИИВ га қарашли ҳарбий академик лицейига, ўқишга кириш истагини билдирган   тарбияланувчилар билан қўшимча машғулотлар ўтказилиши  йўлга қўйилган.

Шунингдек, муассаса тарбияланувчилари билан мутахассислар томонидан олиб борилаётган ўрганишлар давомида турли йўналишларда уларнинг қизиқишлари ва иқтидори аниқланиб тўғри йўналтиришга асосий эътибор қаратилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг апрель ойида Сирдарё туманида жойлашган ёшларни касбга йўналтириш ўқув марказида тўлиқ курсларни тамомлаган 18 нафар тарбияланувчиларга сертификатлар топширилди. 

   Ҳукуматимиз томонидан ёш авлод хусусан, кам таъминланган оилалардаги ёки ота-она қарамоғисиз қолган ўсмирлар муаммоларига кўрсатаётган эътибор, уларнинг ўқиши учун барча шароит яратишга, меҳнат фаолиятидаги истиқболларига, шахсий ривожланишига ёрдам бериб, уларнинг келгусида мамлакатимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшишига имкон яратиб бермоқда.

 

Text to speech