Ўзбекистон чемпионати мусобақасига тайёргарлик давом эттирилмоқда //Тошкент вилоятидаги дам олиш масканларида Миллий гвардия, ички ишлар ҳамда фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан фуқаролар хавфсизлиги таъминланмоқда //Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларнинг амалий ижроси юзасидан республикамиз бўйлаб тарбияси оғир ва кўмакка мухтож ёшлар билан, ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ҳамда маҳалла еттилиги ҳамкорлигидаги манзилли ишлар амалга оширилмоқда // Миллий гвардия тизимларида муддатли ҳарбий хизмат ўташ учун чақиртирилган юртимиз ўғлонлари "Ватанга қасамёд" қабул қилишди. Шу муносабат билан республикамиз бўйлаб барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларда ёш аскарлар ва уларнинг яқинлари иштирокидаги тантанали маросимлар бўлиб ўтди //  "Қўриқлаш" бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда кўчат экиш тадбирлари жадаллик билан давом эттирилмоқда // Ташвиш тугмаси орқали келиб тушган хабарга кўра, Хоразм вилояти қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан банкоматни ўмармоқчи бўлган шахс, воқеа жойида қўлга олинди // Наманганда ҳарбий хизматчи ва ходимлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида югуриш марафони бўлиб ўтди // «Темурбеклар мактаби»: мардлик ва ватанпарварлик маскани //  Санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида маълумот олиш учун Telegram-бот ишга туширилди / / 1354 йилда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида ҳисобот / / Миллий гвардия Ички ишлар бошқармаси билан биргаликда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказмоқда / / Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Тошкентда Опен ФС 35 аралаш яккакурашлар бўйича катта турнир бўлиб ўтди, унда Миллий гвардия ходими Азамат Нуфтиллаев чемпионлик камарини қўлга киритди / / «қалқон» жамоат гуруҳи («қалқон») ўз фаолиятини бошлади / / миллий гвардия тизимидаги аёл ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида "Тўмарис издош" кўрик-танлови ўтказилди.) / / "Тарих мутахассиси", "ҳарбий қўшиқнинг энг яхши ижрочиси"танловларининг республика босқичи якунланди, Ҳарбий хизматчилар ва Қуролли кучлар ходимлари ўртасида" энг яхши ёш ёзувчи «ва» энг яхши ёш шоир " / / "халқлар дўстлиги" саройида жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қўшма ўқув-тактик машғулотлар ўтказилди / /Нукусда ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди / / “Хавфсиз маҳалла-хавфсиз мамлакат!” профилактик тадбирлари доирасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар давом этмоқда / / Жамоат хавфсизлиги Университетида курсантлар қасамёд қабул қилди / / Миллий гвардия тизимида устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди //Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда Миллий гвардия ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари ўтказилмоқда 

Ўз O'z Ру En

ЕВРОПА ИТТИФОҚИНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ДАСТУРИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жаҳон тараққиётининг ҳозирги босқичида барча давлатларда ички хавфсизликни таъминлаш, мамлакатда тинчлик ва барқарорликни сақлашда ҳукуматларнинг асосий таянчи бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига катта аҳамият берилмоқда.

Терроризмга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик масалаларида фикр алмашиш мақсадида жорий йилнинг 23 февраль куни Миллий гвардиянинг Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё давлатларига минтақа мамлакатларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари кўникмаларини мустаҳкамлашда кўмаклашиш дастури («LEICA») вакиллари билан ишчи учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида ушбу дастур ҳамда Европа делегацияси раҳбари Жером Рибо-Гайар дастурни амалга ошириш доирасида Европа томони Марказий Осиё мамлакатларида хавфсизликни ҳам миллий, ҳам халқаро миқёсда кучайтириш мақсадида минтақа давлатларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик тузилмалари билан уларнинг салоҳиятини ошириш борасида амалий мулоқот ўрнатиш ниятида эканлигини таъкидлади. Шу билан бирга, суҳбатдош минтақадаги эҳтиёжларни чуқур таҳлил қилиш асосида техник ёрдам кўрсатиш, шунингдек, тематик машғулотлар ўтказиш режалаштирилганлигини қайд этди.

Шунингдек, Европа томони терроризмга қарши курашнинг турли жиҳатлари бўйича Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистоннинг илғор тажрибаларини ўрганишга қизиқиш билдирди. Дўстона мулоқот руҳида ўтган учрашув якунлари бўйича Марказий Осиёда ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда ушбу дастур доирасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва янада ривожлантириш тўғрисида келишувга эришилди.

 

Text to speech