Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Халқаро ҳамкорлик

Бугун, 30 май куни Миллий гвардия Марказий девонида қўмондон генерал-майор Р.Джураевнинг Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Д.Хеник билан учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида қўмондон АҚШнинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг асосий вазифа ва функциялари билан таништирди.
Ўз навбатида, элчи Д.Хеник Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг америка томон билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдаги барча ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Миссисипи Миллий гвардияси ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, ўзаро ташрифлар, қўшма тренинглар, семинарлар ва амалий машғулотлар ташкил этишнинг ижобий динамикаси қайд этилди.
Учрашув якунида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, табиий ва техноген фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш, шунингдек, профессионал кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.
Тадбир ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳида бўлиб ўтди.

 

Миллий гвардия
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

Text to speech