Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Вон До Ён билан Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураевнинг учрашуви бўлиб ўтди

Бугун, 7 октябрь куни Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён билан  Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураевнинг учрашуви бўлиб ўтди. 

Миллий гвардия қўмондони кириш сўзида, жаноб Вон До Ён га Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлангани билан  самимий тилакларини билдириб, ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш йўлидаги масъулиятли ишларига улкан муваффақиятлар тилади.  

Ушрашув давомида, давлатларимиз ўртасидаги Мудофаа, Мудофаа саноати, Хавфсизлик ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида кенг қамровли ҳамкорлик йулга қўйилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Хусусан, 2021 йилнинг 16-19 июнь кунлари Корея миллий полиция Агентлиги Бош комиссари Ким Чанг Ёнгнинг  Ўзбекистонга ташрифи давомида, Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Корея Миллий полиция агентлиги ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланиб қатор келишувларга эришилгани, бундан ташқари уч томонлама музокаралар ўтказилиб, Ўзбекистон Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ва Корея миллий полиция Агентлиги ўртасида амалий ҳамкорлик режаси имзолагани таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Корея Миллий полиция Агентлиги ўртасида жамоат тартибини таъминлаш, муҳим объектларини қўриқлаш, киберхафвсизлик йўналишларида ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришга қаратилган масалалар мухокама қилиниб, ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишда тажриба алмашинуви, ўзаро танишув ташрифлар, қўшма тренинглар, семинарлар ва амалий машғулотлар ташкил этишнинг ижобий натижалари қайд этилди.

Ўз навбатида, элчи Вон До Ён Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Корея томони билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдаги барча ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида Корея миллий полиция Агентлиги билан иккитомонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича бир қатор  келишувларга эришилди.

Ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳида бўлиб ўтган учрашув якунида, Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Вон До Ён фахрий мехмонлар китобида ўзининг самиммий тилакларини ёзиб қолдирди.

 

 

 

Text to speech