Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Туркия Жандармерияси делегациясининг Ўзбекистонга амалий ташрифи

Жорий йилнинг 12-15 ноябрь кунлари Туркия Республикаси Жандармерияси Бош қўмондони ўринбосари генерал-полковник Хусейн Куртоғлу бошчилигидаги Туркия Жандармерияси делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз 2021 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Республикасига илк бор Туркия республикаси Жандармерияси Бош қўмондони армия-генерали Ариф Четиннинг ташрифи бўлиб ўтган. Ташриф давомида Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Туркия Жандармерияси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш тўғрисида келишилган.

Мазкур тадбир давомида, Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида бугунги кунда ўрнатилган мустаҳкам стратегик шериклик муносабатлари эътироф этилиб, ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Турк томони сўнги йилларда икки томонлама ҳамкорлик доирасида амалга оширилган амалий тадбирларни юқори баҳолаб келгуси ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

Ўтказилган музокаралар натижасида, Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Туркия Жандармерияси ҳарбий хизматчиларининг профессионал малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалалари борасида қатор келишувларга эришилди.

Ташриф дастурига мувофиқ делегация аъзоларини Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази, Болалар психологияси маркази, Ахборот хизмати фаолияти, “Темурбеклар” ҳарбий академик лицейи ва Кавалерия эскадронига ташрифи амалга оширилди.

Ташриф ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳида бўлиб ўтди.

 Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

Text to speech