Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

РОСГВAРДИЯ БИЛAН ҲAМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилганидан кейин биринчилардан бўлиб Россия Федерацияси Миллий гвардияси Федерал хизмати билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.
2018-йилда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Россия Федерацияси Миллий гвардияси қўшинлари Федерал хизмати ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланган бўлиб, бу томонларнинг узоқ муддатли ҳамкорлиги ва мустаҳкам алоқалар ўрнатилишига замин яратди.
Россия томонининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси делегациясининг Қўмондон генерал-майор Р.Джураев бошчилигидаги расмий ташриф Россия Федерациясига илк маротаба амалга оширилди.
Учрашув мобайнида икки томон раҳбарлари томонидан, хавфсизлик масалалари ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Йиғилиш доирасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳарбий кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган ва 2022-йилга мўлжалланган Ҳамкорлик режаси имзоланди.
Ташриф дастурига мувофиқ, делегация аъзолари Москва шаҳридаги Росгвардия Бош бошқармасида ҳам бўлиб, унда бўлинмаларнинг жанговар-хизмат фаолияти, техника ва қурол аслахалари, шунингдек тезкор махсус отрядининг кўргазмали чиқиши билан танишдилар.

Text to speech