Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ТУРКИЯ ЖАНДАРМЕРИЯСИ БИЛАН ИККИ ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Туркия Республикаси Жандармерияси Бош қўмондони армия генерали Ариф Четин бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди.

Миллий гвардия Марказий девонида Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Джураев  иштирокида меҳмонларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Шу билан бирга, ташриф режасига мувофиқ Миллий гвардия мажлислар залида икки томонлама ҳамкорлик масалаларига бағишлаган йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда Туркия делегацияси аъзолари, Туркиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ҳузуридаги ички ва хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчилар, қўмондон ўринбосарлари, Марказий девон бошқарма бошлиқлари, бригада командирлари, шунингдек, Жамоат хавфсизлиги университети ва Миллий гвардия ихтисослаштирилган ўқув маркази раҳбарлари иштирок этдилар.

Миллий гвардиянинг худудий бошқармалари ҳамда минтақавий ўқув марказлари бошлиқлари видео-конференц-алоқа орқали қатнашдилар.

Икки томонлама музокаралар давомида раҳбарлар икки қардош мамлакат ўртасида дўстлик алоқалари шиддат билан ривожланиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаб, хавфсизлик соҳасидаги идоралараро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

Суҳбат якунида томонлар хавфсизликни таъминлаш ва ҳарбий кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга шунингдек ўзаро тажриба алмашинув ташрифларини амалга оширишга келишиб олдилар.

Шундан сўнг кун давомида делегация аъзолари Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Ғалаба боғи шунингдек Ички ишлар вазирлигига ташриф буюришди.

Ташриф анъанавий дўстона муҳитда давом этмоқда.

 

 

 

Text to speech