Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФИ

Жорий йилнинг 9 май куни икки томонлама ҳамкорлик доирасида Қирғизистон Республикаси Қуролли Кучлари Миллий гвардияси қўмондони полковник Т.Эргешов бошчилигидаги делегация Тошкентга ташриф буюрди.
Илгари, Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан раҳбарларнинг идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари юзасидан видео-конференц-алоқа шаклида музокаралари бўлиб ўтган эди.
Ташриф Янги Ўзбекистон боғига гуллар қўйиш ва Мустақиллик монументи билан танишиш маросимидан бошланди. Шундан сўнг, Миллий гвардия Марказий девонида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда қўмондон ўринбосарлари, Марказий девон бошқарма бошлиқлари, бригада командирлари, шунингдек, Жамоат хавфсизлиги университети ва Миллий гвардия ихтисослаштирилган ўқув маркази раҳбарлари иштирок этиб, ҳудудий бошқармалар ва ҳудудий ўқув марказларидан раҳбарлар видео-конференц-алоқа орқали қатнашишди.
Учрашув давомида томонлар яқин истиқболдаги амалий ҳамкорлик режаларини муҳокама қилиб, илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Қирғизистон Республикаси Қуролли кучлари Миллий гвардияси ўртасида ўзаро англашув Меморандумини имзоладилар.
Ташриф дастурига кўра, делегация аъзолари Жамоат хавфсизлиги университети, Тошкент "Темурбеклар мактаби" ҳарбий академик лицейи фаолияти ва ўқув жараёни билан танишиб,шу билан бир қаторда Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасидаги "Шон-шараф музейи" га ташриф буюрдилар.
Делегация аъзоларининг ташрифи анъанавий дўстона муҳитда ва ўзаро ҳурмат руҳида бўлиб ўтди.

Text to speech