Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ҳарбий академик лицейида “ Армия ва ҳалқ - бир тану бир жон!” шиори остидаги тадбир бўлиб ўтди
Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ҳарбий академик лицейида “ Армия ва халқ - бир тану бир жон!” шиори остидаги тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан таниқли ёзувчи ва шоирлар ҳамда фахрийлар билан учрашуви ташкиллаштирилиб, очиқ мулоқотдаги суҳбат мобайнида ёшларга “Армия ва халқ - бир тану бир жон!” шиорининг мазмун моҳияти тўғрисида тушунча берилди. Ўқувчи ёшлар ҳам ўз навбатида ватанпарварлик ҳиссиётларини намоён этиб, қизғин савол-жавоблар билан фаол иштирок этишди.