Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги тадбирлари давом этмоқда
Фарғона вилоятида Миллий гвардия бошқармасига бириктирилган умумтаълим мактабларнинг Ҳарбий ватанпарварликка ихтисослаштирилган синф ўқувчиларининг қишки таътил вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Қўқон шаҳридаги Худоёрхон ўрдасига экскурсия ташкиллаштирилди. Ташриф давомида ёшлар Қўқон хонлиги тарихи, ота-боболаримиз қолдирган бой моддий ва маънавий мерослар билан танишдилар.