Миллий гвардия тиббиёт ходимлари ўртасида “Энг илғор фельдшер” кўрик-танлови ўтказилди
2023 йилнинг 3-4 август кунлари Миллий гвардия бўлинмаларида “Энг илғор фельдшер” кўрик-танловининг якуний босқичи ўтказилди.
Ушбу кўрик танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Миллий гвардия тизимида тиббиёт хизмати нуфузини ошириш, тиббиёт ходимлари орасида замонавий ҳарбий анъаналарни шакллантириш, ҳарбий хизматчи ва ходимлар орасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ҳарбий хизматчилар ва ходимларни интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, тиббиёт ходимларининг махсус ва жанговар тайёргарлигини янада ошириш ва такомиллаштириш ҳамда тиббиёт ходимларининг касбий тайёргарлигини баҳолашдан иборат.
Кўрик-танловнинг якуний босқичи умумназарий ва амалий қисмдан иборат бўлиб, танловнинг вилоят босқичларидан муваффаққиятли ўтиб келган 19 нафар ўрта тиббиёт ходимлари иштирок этиб “Энг илғор фельдшер” мақоми учун ўзаро беллашдилар.
Жумладан, кўрик танловнинг умумназарий қисмида танлов иштирокчилари дастлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Умумҳарбий Низомлари, маънавий-маърифий ва жанговор тайёргарлик бўйича ўтказилган машғулотларда олинган билимлар ва касбий билим савиясини аниқловчи саволлар асосида тузилган тест синовидан ўтдилар.
Кўрик-танловнинг амалий қисми эса ҳарбий-тиббий тайёргарликдан меъёр бажариш, турли шошилинч ҳолатарда биринчи тиббий ёрдам
кўрсатиш сингари машғулотларни белгиланган муддатларда бажариш шартлари қўйилди.
Тиббиёт ходимларининг жисмоний тайёргарлигини синовдан ўтказиш мақсадида эса, 100 метр ва 3 километрга югуриш, турникда тортиниш меъёрларини бажариш шартлари қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, кўрик-танлов якуний босқичининг ғолиб ва совриндорларига диплом ва қимматбаҳо совғаларни топшириш маросими ҳар йили республика миқёсида ўтказилиб келинадиган тиббиёт ходимлари касб байрами – “Тиббиёт ходимлари куни” да амалга оширилади.