Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Туркия Жандармериясининг халқаро ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Жорий йилнинг 7-11 апрель кунлари Туркия Жандармерияси Бош қўмондони ўринбосари генерал-полковник Исмаил Балибек бошчилигидаги Туркия Жандармерияси делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган Туркия республикаси Жандармерияси Бош қўмондони армия-генерали Ариф Четин ва Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Рустам Джураевнинг учрашуви бўлиб ўтиб, унда  Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Туркия Жандармерияси ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича истиқболли режалар белгилаб олинган эди.  

Икки томонлама ўзаро ҳамкорлик масалалари йилдан йилга мустаҳкамланиб келинмоқда, хусусан хавфсизлик соҳаси, ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш каби йўналишлардаги ўзаро тажриба алмашинувлари бугунги кунда янги босқичга олиб чиқилди.

Мазкур амалий ҳамкорликнинг долзарб йўналишларида амалга оширилаётган тизимли ишлар ҳамда ўрнатилган мустаҳкам стратегик шериклик муносабатлари, жорий йилнинг 8 апрель куни Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев ва  Туркия Жандармерияси Бош қўмондони ўринбосари генерал-полковник Исмаил Балибеклар ўртасида бўлиб ўтган ишчи учрашув мобайнида кенг муҳокама қилинди.

Турк томони сўнги йилларда икки томонлама ҳамкорлик доирасида эришилган натижалар ҳамда давом эттирилаётган амалий тадбирларни юқори баҳолаб, келгусида ҳам ҳамкорликни янада кенгайтиришга манфаатдор эканликларини билдириб ўтишди.

Ташриф дастурига мувофиқ делегация аъзоларини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси музейи, Маънавият ва маърифат маркази, Миллий гвардия Болалар психологияси маркази, Ахборот хизмати, “Темурбеклар” ҳарбий академик лицейи ҳамда Жамоат хавфсизлиги университетига ташрифи амалга оширилди.

Ташриф ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳида бўлиб ўтди.

Text to speech