Ихтисослаштирган ўқув марказининг навбатдаги битирувчиларига сертификатлар топширилди
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирган ўқув марказининг навбатдаги битирув кечасига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Унда ўқув курсини якунлаган Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги тизимида шартнома асосида ҳарбий хизмат ўтаб келаётган 133 нафар оддий аскар ва сержантларга сертифиқатлар топширилди.
Тадбирда Миллий гвардия Марказий девони бошқарма бошлиғи полковник А.Шуман, Марказ бошлиғи полковник А.Бабаев, битирувчиларнинг оила аъзолари ва яқинлари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу ўқув курсини муваффаққиятли тамомлаган тингловчиларга самимий тилакларини билдирилиб, ушбу масканда эгалланган билим ва кўникмаларни келгусида ўз хизмат фаолиятида тадбиқ қилишларига ишонч билдирдилар.
Таъкидлаш керакки, бугунги кунда Ихтисослаштирилган ўқув марказда таълим бериш жараёнига янгича ёндашув ва ўқув услублари жорий этилган бўлиб Ўзбекистон Республикаси Куч тузилмалари ҳарбий хизматчи ва ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни самарали ташкиллаштириш мақсадида давлат таълим талаблари асосида ишлаб чиқилган ўқув дастурлар бўйича ўқув курслари ташкил қилинмоқда.