Жиззахда «Миллий армиямиз - Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!» шиори остида ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, юхага келиши мумкин бўлган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда Миллий армиямизга бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида Жиззах шаҳридаги “Ўрда” экалогик боғида Жиззах вилояти Ёшлар иттифоқи Кенгаши, Жиззах горнизони ва Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамкорлигида «Миллий армиямиз - Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!» шиори остида Ватанпарварлик фестивали ўтказилди.
Фестивалнинг асосий қисми ҳарбий қурол аслаҳалар кўргазмаси, ҳарбий хизматчилар томонидан фаҳрий қоровулларнинг саф кўргазмали чиқишлари, қўл жанги ҳамда Миллий гвардиянинг хизмат итлари билан тайёрланган кўргазмали чиқишлари йиғилганларга ўзгача завқ бағишлади. Шундан сўнг Жиззах шаҳар Маъданият бўлими хонандаларининг она Ватанни улуғловчи куй-қўшиқларига уланиб кетди