Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ўртасида “Қўл жанги бўйича” чемпионат бўлиб ўтди   //   Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида от спортининг поло тури бўйича "Миллий гвардия кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди.   ///  Ёнғинларни олдини олиш бўйича профилактик тадбир ўтказилди.   /// Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳолатлар фош этилиб, қонуний тартибда чоралар кўрилмоқда.   /// Маънавият ва маърифат марказида "Қўмондон ўринбосарининг тизимдаги ёшлар билан" учрашуви ///  Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида “Юракни мадҳ этган садо!” шиори остида тантанали тадбир бўлиб ўтди / / 10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун / /    Миллий гвардия Қорақолпоғистон Республикаси Кинология марказининг очилиш маросими ҳамда Қорақолпоғистон Республикасидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг мутахассис Кинологлари ўртасида “Дог биотлон беллашуви” мусобақаси жараёнлари / / Harbiy xizmatchilarga yangi uy - joylar topshirildi / / 9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни / / Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланиши учун атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш истиқболлари: халқаро ва миллий тажриба” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига мурожаати / / Навоий вилоятида Миллий гвардия ходимлари томонидан сертификатга эга бўлмаган пиротехника воситалари аниқланди / / Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида тадбир ташкил этилди / / Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари қўл жанги федерацияси раиси - Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев томонидан Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Қўл жанги бўйича Жаҳон Кубоги” мусобақасида фахрли 1-ўринни эгаллаган спортчилар ва уларнинг мураббийлари муносиб рағбатлантирилди // Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси делегациясининг Туркия жандармериясига ташрифи якунлари тўғрисида // Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионатида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Жалгасбай Бердимуратов 87 кг вазн тоифасида ғолиб бўлди // 22 ноябрь – “Халқаро психологлар куни” муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида психологик таъминлаш фаолияти: муаммо ва ечимлар” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди // Янги Ўзбекистон боғида бўлиб ўтган Янги нафас умуммиллий ҳаракати доирасида “Талаба югур” оммавий югуриш мусобақаси ёшларни бир мақсад сари бирлаштирди // Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида иштирок этди / / Чет давлатларига кетган ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан он-лайн конференц алоқа шаклидаги учрашув бўлиб ўтди / / Миллий гвардия тизимида кадрлар малакасини ошириш, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани / / Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбони бўйлаб Миллий гвардия бошчилигида куч тузилмалари отлиқ бўлинмалари иштирокида "Отлиқ кавалерия паради" бўлиб ўтди / / Хитой Халқ Республикаси Халқ қуролланган полицияси комиссари генерал-полковник ChjanXunbinнинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари тўғрисида / / 11-ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам табриги / / Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Миллий гвардия тизимида хизмат олиб бораётган соҳа ходимларини муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди 

Ўз O'z Ру En

Хитой Халқ Республикаси Халқ қуролланган полицияси комиссари генерал-полковник ChjanXunbinнинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари тўғрисида

Давлатимиз раҳбарининг барча соҳаларга бўлган янгича ёндашуви ва амалга ошираётган ислоҳотлари самарасида Янги Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида барқарор ва жадал ривожланаётган давлат, ишончли ҳамкор ва улкан имкониятлар мамлакати сифатида намоён бўлмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида ҳам кўп қиррали ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.
Иккита давлат Раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг ўзаро ҳамкорлик келишувлари амалий ижроси юзасидан Хитой Халқ Республикаси Халқ қуролланган полицияси комиссари генерал-полковник Chjan Xunbin бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси Халқ қуролланган полицияси делегацияси илк бор жорий йилнинг 8-10 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди.
Меҳмонлар Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев томонидан Фахрий қоровул иштирокида тантанали кутиб олинди.
Шундан сўнг, икки томон ўртасидаги ўзаро музокаралар бўлиб ўтди. Унда ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, жанговар ва махсус тайёргарликни ташкил этиш ва тажриба алмашиш, шунингдек, жамоат тартибини сақлаш борасидаги масалалар муҳокама қилиниб, ҳамкорликдаги истиқболли режалар белгилаб олинди. Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш борасида эришилган келишувлар юзасидан Протоколи имзоланди.
Меҳмонлар Миллий гвардия Ситуацион марказининг моддий-техник базаси ва фаолияти ҳамда Миллий гвардия музейи билан танишди.
Тадбир давомида делегация аъзолари Миллий гвардия бўлинмаларида хизмат қилиб, ўз бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошларимиз хотирасига бағишланган ёдгорлик пойига гулчамбар қўйишди. Шунингдек, анъанага кўра дарахт экиш маросими бўлиб ўтди.
Ташриф дастурига мувофиқ, меҳмонлар Тошкент шаҳри “Қўриқлаш” бошқармаси ҳамда "Темурбеклар Мактаби" ҳарбий академик лицейи, Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази, Ахборот хизмати, Болалар психологияси марказлари, Жамоат хавфсизлиги университети шунингдек, Самарқанд шаҳрининг тарихий обидаларида Миллий гвардия ходимлари томонидан жамоат тартибини сақлашга қаратилган Туристик патрул хизмати фаолияти билан танишишди.
Мазкур ташриф Хитой Халқ Республикаси Халқ қуролланган полицияси комиссари генерал-полковник Chjan Xunbinнинг мамлакатимизга илк ташрифи бўлиб, бу Ўзбекистон билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги муносабатларининг мустаҳкамланиши, жумладан, ҳуқуқ-тартибот идоралари, ҳарбий ва бошқа соҳаларда ҳам кўп қиррали ҳамкорликнинг янада ривожлантиришга кенг имкон яратади.

Text to speech