Бедарак йўқолган фуқаро топилди ва ота-онаси бағрига қайтарилди
29 июль куни Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари Жиззах шаҳридаги Марказий деҳқон бозорида бир кун аввал ички ишлар органлари томонидан бедарак йўқолган деб қидирувга берилган қизни пайқаб қолишган. 22 ёшли Е.О. яқин атрофдаги ички ишлар бўлимига олиб борилган, сўнгра қариндошларига қайтарилган. Қизнинг аҳволи яхши, ҳавотирга ўрин йўқ.